Финляндия нима сабабдан НАТОга аъзо бўлмоқчи?

Финляндия нима сабабдан НАТОга аъзо бўлмоқчи?

НАТОга кириш истагининг асосий сабаби Россиядан келаётган ядровий таҳдидларда, деди Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто.

“НАТОга аъзо бўлиш ташаббуси асосан Россиянинг ядровий таҳдидлари билан боғлиқ эди”, - деди у Kyodo агентлигига берган интервьюсида.

Финляндия дипломатининг сўзларига кўра, Украинада махсус операция бошланиши билан Европада хавфсизлик билан боғлиқ вазият ўзгарган ва мамлакат ядровий ва кимёвий қуроллардан фойдаланиш таҳдиди юзага келган тақдирда қандай жавоб қайтариш ва қаердан ёрдам олиш ҳақида ўйлашга мажбур бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!