FIDE 2025 йилдаги 2 та нуфузли мусобақа Ўзбекистонда ўтказилиши эълон қилди. "Grand Swiss" ва "Women’s Grand Swiss" турнирлари 3–15 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.
Нега айнан Ўзбекистон?
— Бой шахмат меросига эга кучли шахмат мамлакати.
— 2022 йилги Аёллар номзодлар турнири, 2023 йилги Рапид ва Блиц бўйича Жаҳон чемпионатлари ҳамда яқинлашиб келаётган 2026 йилги Шахмат олимпиадаси каби йирик тадбирлар мезбони.
— Яқинда бўлиб ўтган Шахмат олимпиадаларида олтин ва бронза медалларини қўлга киритган терма жамоалар ватани!
Асосий жиҳатлар:
— Ҳар бир мусобақанинг биринчи икки ўрин соҳиблари 2026 йилги Номзодлар турнирига тўғридан-тўғри йўлланма олади.
— Соврин жамғармаси камида 30%га оширилди!
Аввалги ғолиблар:
— Grand Swiss: Ван Ҳао (Хитой, 2019), Алиризо Фирузжа (Франция, 2021), Видит Гужрати Сантош (Ҳиндистон, 2023).
— Women’s Grand Swiss: Лэй Тинг Же (Хитой, 2021), Вайшали Рамешбабу (Ҳиндистон, 2023).
"Ўзбекистоннинг шахматни ривожлантиришга бўлган садоқати намунавий бўлиб, Самарқанд бу нуфузли тадбир учун идеал жой ҳисобланади. "Grand Swiss" ва "Women’s Grand Swiss" мусобақалари FIDE тақвимининг энг муҳим воқеаларидан бирига айланган ва биз яна бир бор Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиб, дунё даражасидаги мусобақани ўтказишдан фахрланамиз", — деди FIDE президенти Аркадий Дворкович.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.