«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд «Барселона» футболчиси Ламин Ямални Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан солиштирди.
«Биз ҳозиргина Месси ва Роналду ҳақида гаплашдик, лекин улар 17 ёшида бундай ўйнамаган. Йўқ, улар бундай қилмаган. Мен ҳали ҳеч ким бундай ўйнаганини кўрмаганман. Уларнинг ҳеч бирига ўхшамайди деб ўйлайман. Бу — Ламин Ямал, ва менимча, у Криштиануга ўхшамайди. Криштиану фаолиятининг бошида финтлар қиларди, томошабоп ўйнарди, тез эди, темпи ва техникаси зўр эди. Лекин Ламинга келсак, гап тезликда эмас — у темпни қандай ўзгартиришда. У ритмни ўзгартиради, тезликни ўзгартиради, импульсни ўзгартиради: секин, тез, яна секин, яна тез, тез ва яна секин — гўё у бутунлай бошқача услубда ўйнаётгандек», — дея Фердинанд сўзларини келтирди "Mundo Deportivo".
Ламин Ямал жорий мавсумда «Барселона» сафида барча мусобақаларда 54 та ўйинда иштирок этиб, 18 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
2018–2025 йиллар орасида мамлакат бўйлаб 38 мингта ноқонуний қурилган уй-жой аниқланди. Айни пайтда махсус комиссия уларнинг зилзилабардошлиги ва техник ҳолатини текширмоқда.
“Ханэда” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Япония Парламенти депутати Мунео Сузуки, ташқи ишлар вазири ўринбосари Оцуру Тэцуя ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.
Россия Украинага қарши уруш бошлаган 2022 йилнинг феврал ойида президент Владимир Путиннинг босқин режасини Кремлдаги барча мансабдорлар ҳам бир овоздан қўллаб-қувватламаган. The New York Times газетаси суриштирувлари ана шундан далолат беради.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.