Тошкентда таниқли тадбиркор Фаттоҳ Шодиевнинг отаси Қаюм Шодиев 99 ёшда ҳаётдан кўз юмди. Дафн маросими 20 ноябрь, сешанба куни пойтахтда бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Қаюм Шодиев, Мулла Шодининг ўғли, ўтган юз йиллик бошида қишлоқ оиласида туғилган. Онасидан эрта ажралган ва отаси қўлида тарбия топган. Тўқимачилик институтини тамомлаб, муҳандис-механик бўлиб ишлаган. Андижон ва Тошкент вилоятларидаги икки пахта тозалаш заводи қурилишида иштирок этган. 1950−1960 йилларда Жиззах пахта заводи директори бўлган.
1964 йилда Пахта-қайта ишлаш саноати вазирлиги қарори билан Сирдарё вилоятида пахта жамлаш ва қайта ишлаш бошқармаси бошлиғи бўлган. 1979 йилда Қаюм Шодиев Жиззах вилояти пахта йиғиш ва қайта ишлаш бошқармасига бошлиқ этиб тайинланган. «Ҳурмат белгиси» ордени билан тақдирланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.