Фаст фудлар бепуштликка олиб келиши мумкин

A A A
Фаст фудлар бепуштликка олиб келиши мумкин

Севиб ейдиган таомингиз нима, деган саволга кўплаб одамлар лаваш ва бургерлар деган жавобни айтади. Аслида фаст фудни суймайдиган одам бўлмаса керак, тўғрими? Аммо у қорин тўйдиргани билан организмни керакли моддалар билан ҳам тўйинтира оладими?

Биз гоҳо вақт зиқлигини сабаб қилиб фаст фуд истеъмол қилишни маъқул кўрамиз. Fast food (инг.) — ўз номи билан тез пишар таом. Қолаверса, қулай ҳамда мазали. Шу билан бирга, ёғ ва тузга бой, ҳазм бўлиши қийин бўлган таом саналади. Аммо уни узлуксиз тановул қилишнинг асл оқибатларидан ҳаммамиз ҳам бохабар эмасмиз. Келинг, мутахассислар фикрига назар ташлаймиз.

— Фаст фуд келтириб чиқарадиган касалликларни умумий тиббиёт тили билан ноинфекцион, яъни юқумли бўлмаган касалликлар, деб атаймиз. — дейди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно ОДИЛОВА. — Аммо улар (юқумли бўлмаган касалликлар) бугунги кунда Ўзбекистон бўйича одамлар орасидаги ўлимнинг 78% ини ташкил этади.Касалликларни келтириб чиқишига сабаб бўлувчи омилларнинг асосий қисми инсоннинг турмуш тарзига боғлиқ. Тиббиётнинг ривожланганлиги, инсон генетикаси, яъни аждодларнинг саломатлик ҳолати, ирсий касалликлар бор-йўқлигига, атроф-муҳит, экологиянинг таъсири каби факторлар инсон саломатлигининг 10-12 фоизигагина таъсир этади, 55-60 % ини унинг турмуш тарзи ташкил қилади. Ўзбекистон бўйича яна бир факт борки, аҳолининг 67% и мева ва сабзавотларни керакли даражада истеъмол қилмаслиги қайд этилган. Бу дегани 67 % одам тўғри овқатланмайди(!).

Ҳар бешта одамнинг бирида семизлик мавжуд

Ўзбекистон ССВ нинг маълумотларига қараганда, аҳолининг ярми ортиқча вазнга эга. Аниқроқ қилиб айтганда ҳар бешта одамнинг бирида семизлик аниқланган. 46% аҳоли қонида холестерин ҳамиша юқори бўлиши кузатилган, албатта, бу ҳали уларнинг касалликка учраганлигини тасдиқламайди, аммо айнан биз юқорида таъкидлаган касалликларга чалиниш хавфи борлигидан далолат беради. Аҳолининг учдан бир қисмида артериал босим юқори даражада юради. 40 ёшдан 64 ёшгача бўлган инсонларнинг бешдан бир қисмида юрак қон томир касаллигига чалиниш хавфи кўп кузатилади. Бугунги кундаги турмуш тарзи шу ҳолича давом этса аҳоли орасида яқин беш йил ичида ушбу касалликларга чалиниш кўрсаткичи ортишидан далолат беради.

— Фаст фуд диетологлар томонидан ҳеч қачон тавсия этилмайди. — дейди Эндокринология илмий текшириш институти врач диетологи Дилмар САВЧУК. — Биринчидан, унинг таркибидаги оқсиллар табиий оқсил ҳисобланмайди. Қолаверса, у бўғим касалликлари, қандли диабет касаллиги, ортиқча вазнга, қон босим ошишига, эслаш қобилияти пасайиши каби кўплаб оғир хасталикларга олиб келади.

Фаст фуд хавфли касалликларни келтириб чиқаради

Маълумки, фаст фуд таркибида дудланган гўшт, пишлоқ бор, тузланган бодринг, карам ва ҳоказо... Буларнинг барчаси жуда катта туз миқдорини ташкил этади. ЖССТ маълумотига кўра, битта одам бир кунда 5 м/граммдан кам ҳам, ортиқ ҳам бўлмаган туз истеъмол қилиши лозим. Бизнинг одамлар эса бунга кўп ҳолларда қониқмайди, бир кунлик меъёр 14.9 граммдан ҳам ошиб кетади, яъни уч баробар кўп. Бунинг катта қисмини эса фаст фудлар орқали қабул қиламиз. Бундан ташқари, биз севиб тановул қиладиган фри ва чипс ҳам яна ёғ ва туз миқдорининг ошишига олиб келади. Тез пишар тайёр таомнинг асосий таркибини ташкил қилувчи омил бу чала пишган гўшт маҳсулоти саналади. Улар таксоплазма, брюцелёз кўплаб оғир хасталикларни келтириб чиқаради. Булар айниқса, аёллар орасида бола тушишига олиб келувчи сабаблардан бири ҳисобланади. У ҳатто бепуштликка ҳам олиб келиши мумкин. Қолаверса, фаст фуд нафақат юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқаради, балки юқумли касалликларни-да орттириб олишга замин яратади.

Ҳар нарсада меъёр бўлгани яхши

Мутахассислар томонидан 2 литр сув, 5 м/грамм туз, 3 грамм ёғ ва 30 грамм шакар кунлик меъёр сифатида белгилаб берилган. Биз бу меъёрларга қай даражада амал қиламиз? Тўғри. Илгари ҳам чойхонада жазирама иссиқда ҳам ёғли ош еган одамларда бугунгидай касалликлар кўп ҳам кузатилмаган. Сабаби уларда жисмоний фаоллик бўлган. Улар оғир овқатлар истеъмолидан сўнг далада яна ишини давом эттирган. Бизда эса фаст фуд еб бўлгач юргимиз келмайди, таксига минамиз, ишда ўтириб ишлаймиз, уйга боргач телевизор ёнида янада ўтириб дам оламиз. Ўз-ўзидан жисмоний фаоллик камаяди. Бу эса биз юқорида санаб ўтган касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Тан олиш керакки, ушбу маҳсулотларни тайёрлаш ва сотишни бутунлай йўқ қилиб бўлмайди. Чунки, юртимизда, айниқса, шаҳарларда фаст фуд индустрияси жуда яхши ривожланган. Аммо бу борада бир қадар чекловларни амалга ошириш мумкин. Масалан, таълим муассасаларида ва унга беш юз метргача яқинликда бўлган жойларда фаст фуд тайёрлашни тақиқлаш, ташқи рекламани тўхтатиш ёки қисқартириш, умуман, фаст фуд шаҳобчаларини камайтириш лозим. Керак бўлса соғлом овқатланиш жойларининг рейтингини тузиб, уларни рағбатлантириш амалга оширилса янада мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунда ҳам соғлом рақобат кучаяди, ҳам реклама вужудга келади.

Юлдуз ЎРМОНОВА, “Халқ сўзи”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Олимлар хавотирда: Ер секинлашмоқда

Ер сайёраси сўнгги 3,6 миллион йил ичида кузатилмаган даражада секинлашмоқда, деб хабар берди "BBC Science Focus".

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

«Жуманжи» актёри ваҳшийларча ўлдирилди

Лос-Анжелес полицияси америкалик актёр Жеймс Хэндининг ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Путин Франкенштейнга айланади ва 200 йил яшайди

Россия президентига аллақачон янги жигар ва юрак ваъда қилинган.

Россия Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолигига қарши эмас - Путин

Мен ҳатто янги президентлик муддати ҳақида ўйламайман ҳам, лекин конституция менга 2030-йилда номзодимни қўйишга имкон беради.

Украина дронлари ҳужуми оқибатида 5 нафар озарбайжонлик қурбон бўлди

Ҳозирда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги тегишли давлат идоралари ва хорижий органлар билан алоқа ўрнатган. Мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси ходимлари воқеа жойига етиб борган.

Янги АЭС Ўзбекистонга нима беради?

АЭС илм-фанни ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш, саноатни ривожлантириш учун кучли таълим базасини яратади.

Исроил Эрон билан уруш вақтида қўшинларини махфий равишда Озарбайжонга жойлаштирган

CNN маълумотига кўра, Эрон билан қуролли тўқнашувлар давомида Исроил махсус операциялар бўлинмалари ва разведка ходимларини, жумладан «Моссад» агентларини Озарбайжон ҳудудига махфий равишда жойлаштирган.

Дубай шаҳзодасининг собиқ рафиқаси ҳибсга олинди: фарзандлар учун кураш давом этмоқда

Дубайда озарбайжонлик собиқ гимнастикачи Зейнаб Жавадли ҳибсга олинди.

Руминиянинг Констанца порти яқинида денгиз дрони портлади

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳозирда Руминия қирғоқлари яқинида яна учта денгиз дрони аниқланган.

Тошкентда автобусда уятсиз ҳаракатлар қилган эркак 15 суткага қамалди

48 ёшли эркак Т.С. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бўла туриб уятсиз ҳаракатлар содир этган.

“Чодаксой”да чўкиб кетган йигитнинг жасади 1 ҳафтадан сўнг топилди

Жараёнда туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан сув устида, бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан эса сув остида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилган.

Конгода Эбола эпидемияси авж олаётган бир пайтда 11 нафар бемор касалхобадан қочиб кетди — Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди

Эркак Қарши туманидаги хонадонида эшак сўйиб, гўштини турли бозорларда сотиб келган. Хонадонидан 247 кг гўшт ва қарийб 100 та эшак териси топилган.

Тошкентнинг 5 та ҳудудида электр таъминотида узилишлар кузатилди

Бу эса метро поездлари ҳаракати ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига ўз таъсирини кўрсатган.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган

Самарқанднинг Пахтачи туманида 4 киши сувда чўкиб кетди

Ҳодиса оқибатида 3, 6, 9 ва 10 ёшли болалар ҳалок бўлган. Маҳалла одамлари кечаси билан болаларнинг мурдасини излашган.

Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида жойлашган саккизта хонадоннинг том қисми, шифтлари ва ички ҳудуди жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.