Фашистларнинг сохта аэродромини инглизлар қандай фош қилган эди?

Фашистларнинг сохта аэродромини инглизлар қандай фош қилган эди?

Иккинчи жаҳон уруши даврида фашистлар “кўзни шамғалатиш” мақсадида ишғол қилинган Голландия ҳудудида сохта аэродром қуришни бошлашади. Ундаги барча қурол-аслаҳа ҳамда ҳарбий техникалар тахта ва фанердан ясалган эди. Барча ишлар махфийлик режими асосида олиб борилаётган эди. 

Кутилмаганда самода инглиз ҳарбийларининг бомбардимончи самолёти кўринади ва у бомба ташлаб ўтиб кетади.

Барча қўрқувдан пана жойларга яширинади. Бироқ, бироз ўтиб ушбу “бомба”нинг аслида ёғочдан ясалганлиги маълум бўлади. Инглизларнинг бу ҳазили сохта аэродром ҳақида ҳақиқатни англашганидан далолат эди. Шу сабабли фашистлар қурилиш ишларини дарҳол тугатишади.  
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!