Фарзандингизни намозга ўргатишнинг 10 та усули

A A A
Фарзандингизни намозга ўргатишнинг 10 та усули

Ҳар бир мусулмон намозни беш вақт тўкис адо қилишнинг нақадар муҳимлигини яхши билади: ижтимоий мавқеи ва ҳолатидан қатъий назар, камбағалми у ёки бой, саломатми ё касал (айрим ҳолларда енгилликлар бор) – мўмин киши Аллоҳ олдида уни юксак мақомга кўтарувчи ва қалбини чароғон қилувчи ҳар кунги беш вақт намозни тўлиқ адо қилмоғи фарздир.

Намоз Қиёмат куни инсондан биринчи бўлиб сўраладиган фойдали ва эзгу амалдир. Ҳадисда шундай дейилади: “Қиёмат куни ҳисоб-китобда биринчи эътибор қилинадиган амал бу – намоз”. Намозни адо қилиш ҳар бир эс-ҳушли ва балоғатга етган мусулмоннинг бурчи, балоғатга етмаганлар эса намозга буюрилмаган, бироқ балоғат ёшига етганида бола намозни тўғри адо қилиши учун уларни болалигидан намозга тайёрлаб бормоқ лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Фарзандларингизни улар етти ёшга тўлганларида намоз ўқишга буюринглар, борди-ю улар ўн ёшдан сўнг ҳам эътиборсизлик қиладиган бўлишса, уларни жазоланглар ва ётоғини алоҳида қилинглар”. Ота-оналар фарзандлари қалбида намозга бўлган истакни пайдо қилиши ва уларда бу вазифага муҳаббат уйғотмоқлари керак. Болаларга намозни ота-онаси мажбурлагани учун эмас, балки Аллоҳ розилиги учун ўқиши кераклигини сингдириш лозим. Эътиборингизга болани намозга ўргатишнинг ўнта усулини тақдим этамиз:

1. Ота-онанинг намоз ўқиши – фарзанд учун энг яхши ўрнак!

Боланинг намоз билан танишуви она қорнидаёқ бошланади. Гўдак ўз онаси кунига беш маҳал бир хил ҳаракатни амалга оширишига кўникиб боради ва туғилмасидан олдин намоз чақалоқ ҳаётининг бир бўлагига айланади. Ота-оналар ўз фарзандлари учун биринчи ибрат мактаби ҳисобланади. Агар намоз ўқиш уларда биринчи ўринда турса ва уни маълум бир вақтга кейинга сурмай, ўз вақтида ўқишга ҳаракат қилсалар, бола ўз вақтида ўқилган намознинг қанчалик муҳимлигини тушуниб етади. Намоз вақти яқинлашганда ота-она болага шундай дейиши мумкин: “Аллоҳ мени кутмоқда. Мен боришим керак!” ёки “Ў, намоз вақти бўлибди! Намозимни ўқиб олишим керак! Мен кечикмаслигим керак!” Болалар ота-онаси намозга қандай интилётганини туғилган пайтиданоқ гувоҳи бўлишлари керак. Эмизикли болани жойнамоз ёнига ётқизса ҳам бўлади, шунда чақалоқ ўз онаси намозни қандай адо қилётганини мамнуният билан кузатиб туради. Бола сал улғайганда эса, она болани қўлларига олиб, намозни шу кўйи ўқиши мумкин (боланинг тозалик қоидаларига амал қилишни унитмаслик керак). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар: саждага эгилганда болани ёнларига қўйганлар, кейин тураётиб яна қўлларига кўтариб олганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сажда қилётганда елкасига ўтириб олган кичкина қизалоқ воқеаси кўпчиликка маълум. У Зайнаб онамизнинг қизи Умама эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўшанда ушбу ҳолатида шунчалик узоқ қолиб кетдиларки, саҳобалар Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўёки нимадир бўлди ва У киши бу дунёни тарк этдилар деб ўйлаганлар. Намозни тугатиб, ўринларидан турганларида шундай дедилар: “Елкамга набирам чиқиб олди, мен уни безовта қилишни истамадим”. Шундай қилиб, Аллоҳ бизга бажариб бўлмайдиган ҳеч бир нарсани юкламадики, она намозни ўз вақтида ўқиши мумкин. Бола яна сал каттайгандан сўнг ота-онаси қилаётган ҳаракатни такрорлашга ҳаракат қилади, уларнинг ёнида туриб бирга намоз ўқийдиган бўлади, бунинг учун фарзандингизнинг ўзида кичик жойнамоз бўлгани яхшики, ҳар доим сизнинг жойнамозингиз ёнида туради. Намоз ўқиш кундалик ҳаётнинг бир қисми, мусулмоннинг асосий мажбурияти бўлмоғи лозим, шундагина фарзандлар болалигиданоқ намозни нақадар муҳимлигини англаб етадилар.

2. Болалигидан намозга ўргатинг.

Намоз ўн ёшгача бўлган болалар учун мажбурий эмас, лекин келгусида уларнинг ўзлари намоз ўқиш истагини билдириши учун болалигиданоқ ўшанга шароит яратиб бориш афзалроқ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам болани етти ёшдан намозга ўргатишга буюрганлар. Кўпчилик маслаҳат беришича, ота-она болаларини кичкиналигиданоқ бомдодни ўқиш учун уйғотгани афзалроқ, чунки кейинчалик уларда яхши кўникма шаклланади – бомдодга, намоз улар учун фарз бўлган ёшда ҳеч қийинчиликсиз уйғонадиган бўлишади. Уйингизни бир бурчаги ёки алоҳида хонасини намоз ўқиш учун ажратинг. Агар намоз учун уйингизда махсус жой ташкил этсангиз, фарзандларингиз намоз қанчалик муҳимлигини тушуниб етишади. Фарзандингизга бу жой намоз ўқиш учун эканлиги ва бу ерни ҳамиша покиза сақлаш кераклиги ҳақида айтиб боринг. Намоз учун жой хозирлангандан сўнг, у ерга ибодат учун махсус кийим қўйишингиз ва намоз вақтлари кўрсатилган жадвални илиб қўйишингиз мумкин.

3. Ёрдамчи кўргазмали қўлланмалар ясанг!

Болалар ҳар қандай нарсани расм, жадвал ва кўргазмали қўлланмалар ёрдамида яхши ўзлаштириб олади. Болангиз билан намоз вақти ҳафтанинг қайси куни қачонга тўғри келиши, ҳижрий йил ва ойларнинг номланиши кўриниб турадиган исломий тақвим ясанг. Ушбу тақвимдан фойдалана туриб, сиз исломий ойларни ёдлатишингиз,  вақт аталмиш тушунча билан таништиришингиз ва кунни тўғри режалаштиришнинг муҳимлигини фарзандингизга сингдириб боришингиз мумкин. Яна бир усул – шундай жадвал тузингки, унда ҳар бир ўқилган намоз қайд қилиб борилсин, жадвал якунланиши билан болангизни тақдирланг. Кейинги ёрдамчи қўлланма “Намоз дарахти” бўлиши мумкин. Бунинг учун дарахт расмини чизиш керак бўлади, фарзандингиз эса унга барглар чизиб боради:

•  Ўз вақтида ўқилган намоз учун – яшил барг, бу фарзандга Аллоҳ ундан рози эканлигини билдиради.

• Намозни кечикиб ўқигани учун – тўқ сариқ барг, бу огоҳлантирувчи белги, яъни мусулмон намозни ўз вақтида ўқимаслигини Аллоҳ хуш кўрмайди. Бунга бошқа йўл қўймаслик керак.

•  Ўқилмаган намоз учун – қизил барг, бу Аллоҳ ундан норози эканлигини билдиради ва фарзанд бу хатоси учун Аллоҳдан кечирим сўраши керак бўлади.

4. Фарзанд намоз ёшига етган кунни нишонлаш

Болангиз исломий етти ёшга тўлганида “Намоз байрами”ни нишонлаш мақсадга мувофиқдир. Болангизга шахсий жойнамоз, алоҳида кийим, намоз ўқиш учун қўлланма, намозга уйғотадиган соат совға қилинг. Намознинг аҳамияти ҳақида сўзлаб беринг, Ислом асослари бўйича викторина ўйлаб  топинг, болалар ўртасида намоз бўйича конкурс ўтказинг. Кўплаб бошқача ғоялар фарзандингиз учун жуда муҳим бўлган бу ҳодисани алоҳида ажратиб кўрсатишингизга ёрдам беради.

5. Фарзандингизга Расулуллоҳни  соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхши кўришни ўргатинг!

Ота-онанинг биринчи вазифаси фарзандга Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида дастлабки билимларни беришдир: Маккада туғилганлари, Мадинага ҳижрат қилганлари ва ўша ерда вафот этганлари ва ҳоказолар ҳақида. Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақидаги ҳикоялар сизнинг тарбия жараёнингизнинг ажралмас бир бўлаги бўлиши керак, бунинг натижасида болаларда секин-асталик билан Пайғамбаримизга соллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлган муҳаббат пайдо бўлади, болаларни Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима қилган бўлсалар, ўшандай ишларни қилишга ундайди.

6. Болаларни намозга секин-асталик билан ўргатинг. “Майда қадамлар” усулидан фойдаланган ҳолда

Болани қисқа муддат ичида намозга ўргатиш жуда қийин. Аввалбошдан болани тозаликка ўргатиб боринг, унга биринчи бўлиб дуо қилишни ўргатинг, Қуръондан кичик оятларни ёдлатинг. Болангиз қачон ўзининг илк намозини ўқишга тайёрлигини ўзингиз фаҳмлайсиз. Ундан дарров барча ибодатларни қилишни талаб қилманг. Бу жараённи чўзишга ҳаракат қилингки, токи фарзанд ўзида ҳар кунги намозга секинлик билан кўникма хосил қилсин. Дастлаб кунига битта намоз ўқишни буюринг, маълум вақтдан сўнг яна биттани қўшасиз, шу тарзда фарзанд етти ёшга тўлгунча беш вақт намоз ўқишга ўрганиб олади. Бу борада фарзандингизни ҳар сафар рағбатлантириб боришни унитманг!

7. Изчилликка риоя қилинг!

Ота-онанинг мажбурияти – фарзандининг намозни қандай ўқиши, ўз вақтида ўқимоқдами, намозни ўтказиб юборишга йўл қўймаслиги, ўз ибодатларида ялқовлик қилмаслигини кузатиб бориши керак. Агар ота-она ҳар доим болани назорат қилиб борса, бу фарзанд намоз ёшигача бўлган даврга келиб болада намозга кўникма хосил бўлишига олиб келади. Бу борада ота-она боласи учун жуда юмшоқ услубни танлаши керак. У намозни яхши кўриши, намозни ота-онаси талаб қилётганлиги учун ўқимаслиги керак. Албатта болани намозни адо қилиб бораётгани учун мақтаб, тақдирлаб боринг, кескин танқид, жазо ва танбеҳдан қочишга ҳаракат қилинг.

8. Ибодат вақтини оила билан ўтказиш

Ибодатни биргаликда – ота фарз намозларда имом бўлиб – оила билан ўқиш фарзандни намозга қизиқтирадиган бош омил ҳисобланади. Айниқса бу улғайганда отасидек ота бўладиган ўғил болаларга тегишлидир. Ўғил болаларни жума куни жамоат намозига масжидга боришига ҳам алоҳид эътибор қаратмоқ керак. Мусулмонни бир бутун жамият сифатида кўриш, кўплаб мусулмонлар сафида намоз ўқиш жуда муҳимдир.

9. Дуо қилинг

Энг муҳими – барча ҳолатда Аллоҳдан ёрдам сўраш, Ундан фарзандини намозга кўнгил қўйишини сўраб дуо қилиш.

10. Намоз ва спорт

Намоз ўзида спортни ҳам мужассам қилиши жиҳатига алоҳида эътибор қаратсангиз, болангизда (айниқса у ўғил бола бўлса) намозга бўлган меҳрни уйғотиш Сиз учун қийинчилик туғдирмайди.

Мардон Ўғуз

Azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Олимлар хавотирда: Ер секинлашмоқда

Ер сайёраси сўнгги 3,6 миллион йил ичида кузатилмаган даражада секинлашмоқда, деб хабар берди "BBC Science Focus".

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

«Жуманжи» актёри ваҳшийларча ўлдирилди

Лос-Анжелес полицияси америкалик актёр Жеймс Хэндининг ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Путин Франкенштейнга айланади ва 200 йил яшайди

Россия президентига аллақачон янги жигар ва юрак ваъда қилинган.

Россия Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолигига қарши эмас - Путин

Мен ҳатто янги президентлик муддати ҳақида ўйламайман ҳам, лекин конституция менга 2030-йилда номзодимни қўйишга имкон беради.

Украина дронлари ҳужуми оқибатида 5 нафар озарбайжонлик қурбон бўлди

Ҳозирда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги тегишли давлат идоралари ва хорижий органлар билан алоқа ўрнатган. Мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси ходимлари воқеа жойига етиб борган.

Янги АЭС Ўзбекистонга нима беради?

АЭС илм-фанни ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш, саноатни ривожлантириш учун кучли таълим базасини яратади.

Исроил Эрон билан уруш вақтида қўшинларини махфий равишда Озарбайжонга жойлаштирган

CNN маълумотига кўра, Эрон билан қуролли тўқнашувлар давомида Исроил махсус операциялар бўлинмалари ва разведка ходимларини, жумладан «Моссад» агентларини Озарбайжон ҳудудига махфий равишда жойлаштирган.

Дубай шаҳзодасининг собиқ рафиқаси ҳибсга олинди: фарзандлар учун кураш давом этмоқда

Дубайда озарбайжонлик собиқ гимнастикачи Зейнаб Жавадли ҳибсга олинди.

Руминиянинг Констанца порти яқинида денгиз дрони портлади

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳозирда Руминия қирғоқлари яқинида яна учта денгиз дрони аниқланган.

Тошкентда автобусда уятсиз ҳаракатлар қилган эркак 15 суткага қамалди

48 ёшли эркак Т.С. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бўла туриб уятсиз ҳаракатлар содир этган.

“Чодаксой”да чўкиб кетган йигитнинг жасади 1 ҳафтадан сўнг топилди

Жараёнда туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан сув устида, бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан эса сув остида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилган.

Конгода Эбола эпидемияси авж олаётган бир пайтда 11 нафар бемор касалхобадан қочиб кетди — Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди

Эркак Қарши туманидаги хонадонида эшак сўйиб, гўштини турли бозорларда сотиб келган. Хонадонидан 247 кг гўшт ва қарийб 100 та эшак териси топилган.

Тошкентнинг 5 та ҳудудида электр таъминотида узилишлар кузатилди

Бу эса метро поездлари ҳаракати ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига ўз таъсирини кўрсатган.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган

Самарқанднинг Пахтачи туманида 4 киши сувда чўкиб кетди

Ҳодиса оқибатида 3, 6, 9 ва 10 ёшли болалар ҳалок бўлган. Маҳалла одамлари кечаси билан болаларнинг мурдасини излашган.

Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида жойлашган саккизта хонадоннинг том қисми, шифтлари ва ички ҳудуди жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.