Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази аҳолини яна бир дори воситаси бўйича огоҳлантирди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази аҳолини яна бир дори воситаси бўйича огоҳлантирди

Ижтмоий тармоқларда «Фаренгофорте» савдо номидаги спрей ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ турли видеолар тарқалмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассаси ушбу маҳсулот юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Дори воситаси эканлиги айтилаётган «Фаренгофорте» савдо номидаги маҳсулот аслида дори воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат берилмаган.

Шу муносабат билан, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублигидан, мулкчилик ва бошқарув шаклидан қатъий назар) барча ташкилотлар ва юртдошларимизни огоҳликка чақириб, «Фаренгофорте» маҳсулотини реализация қилмаслигини сўрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!