Жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг 2025 йил 28 ноябрдаги ҳукми билан А. Х. (1986 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган) ва Ж. Р. (1991 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 141-3-моддаси 2-қисми “б” банди, 142-моддаси, 206-моддаси 1-қисми, 230-2-моддаси 1-қисми ва 234-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
А. Х. ва Ж. Р.нинг ҳар бирига 3 йил муддатга Ички ишлар вазирлиги тизимида ҳамда давлат иштирокидаги корхона, муассаса ва ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жабрланувчилар Г. Қ. ва Қ. А.га келгусида маънавий зарар ва бошқа зарарлар юзасидан тегишли ҳужжатларни илова қилгани ҳолда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилди.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.