Фарғонада "Man" ағдарилиб, 3 та енгил автомобилларга тўқнашди

Фарғонада "Man" ағдарилиб,  3 та енгил автомобилларга тўқнашди

2022 йил 14 май куни соат 00:30 ларда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри ҳудудидан ўтувчи 4P-112 автомобиль йўлининг 228-километридаги айланма йўлида ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган И.Р. "Man" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида транспорт воситаси ағдарилган ва йўл четида тўхтаб турган 3 та енгил автомобилларга тўқнашган.

Ҳодиса натижасида, тўхтаб турган "Lacetti" автомобилининг ҳайдовчиси, 1980 йилда туғилган Ў.З. шифохонада вафот этган. Шунингдек, юк автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ ходимлари томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!