22 ноябрь куни Фарғона туманида бедарак йўқолган аёлнинг мурдаси топилди, дея хабар бермоқда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, аёлнинг турмуш ўртоғи Ш. Х. 22 ноябрь куни Фарғона тумани ИИБга мурожаат қилиб, унда Ҳосилот МФЙ Якка тут кўчасида бирга яшовчи турмуш ўртоғи И.Х. шу куни куни соат 03:00 ларда ҳеч бир сабабсиз яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганини маълум қилди.
Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида бедарак йўқолган фуқаро И.Х.нинг мурдаси 24 ноябрь куни Қирғизистоннинг Баткен вилояти, Қадамжой тумани, Ҳалмиён қишлоғидан оқиб ўтган бетон ариқдан топилди.
Суд тиббий экспертизаси томонидан ўша куни марҳума И.Х.га «нафас йўлларининг сув билан тўлиши натижасида юзага келган механик асфиксия, бошини пешона тепа соҳасида лат, яра ва юмшоқ тўқbмасига қон қуйилишлар» дастлабки ташхиси қўйилди.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.