Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 14 апрель куни Тошлоқ тумани Тошлоқ маҳалласида яшовчи 39 ёшли Д.Мансуржон Фарғона вилоят ИИБ га “102” қисқа рақами орқали мурожаат қилиб, унда шу куни соат 09:00 ларда уйининг олдида қолдирган давлат рақами бўлмаган қора рангли, “Gentra” русумли автомашинасини номаълум шахслар томонидан олиб қочилганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, Д.Мансуржонни автомашинаси олиб қочиб кетилмаганлиги, балки у фуқаро И.Бобурдан “Gentra” русумли автомашинасини сотиб олиб, номига расмийлаштириб, автомашинани шу кунга қадар И.Бобурдан ўзининг эгалигига ололмаётганлиги туфайли, автомашинани бошқа йўллар билан олиш мақсадида, ИИБга ёлғон хабар берганлиги аниқланиб, И.Бобурдан “Gentra” русумли автомашина ашёвий далилий тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.Мансуржонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 237-моддаси 1-қисми (Ёлғон хабар бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.