Фарғона шаҳрида дорихонага ўғирликка тушган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳрида дорихонага ўғирликка тушган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. Фуқаро М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 13 июнь кунидан 14 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Янги аср кўчасида жойлашган дорихонасига ғайриқонуний равишда кириб, дорихонадан жами нархи 1.700 АҚШ долларлик 2 дона ноутбук, кузатув камера хотираси ва 400.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни М.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!