Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи бензин ишлаб чиқаришни кўпайтиради

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи бензин ишлаб чиқаришни кўпайтиради

Бугундан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи АИ-80 ва АИ-92 бензинларининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 1000 тоннагача оширади, дея хабар берди завод матбуот хизмати.

Қайд этилишича, завод автомобиль двигателлари юқори сифатли ва совуққа чидамли ёқилғи талаб қиладиган қиш мавсумида ёқилғига тобора ортиб бораётган талабга жавобан ана шундай стратегик қарор қабул қилди.

Бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши ёқилғи бозорида барқарор таклифни таъминлаб, заводга қиш мавсумида истеъмолчилар талабини самарали қондириш имконини беради.

“Санег” компанияси бош директорининг нефтни қайта ишлаш бўйича ўринбосари Ҳабиб Латипов бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши заводда амалга оширилаётган модернизация доирасидаги янги технологик ечимлар самараси бўлиб, аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлашга қаратилганини алоҳида таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!