Украина ва Россия ўртасидаги кейинги учрашув Швецияда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог гапирди.
"Президент Трамп тахминан бир ҳафта олдин президент Путин билан суҳбатлашганида, руслар улар шартлар рўйхати деб аталувчи меморандумни тайёрлаётганликларини айтишган эди. Украина бизга бундай ҳужжатни топширди. Энди Россия ҳам тегишли рўйхатни ёпшириши керак", — деди Доналд Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог Fox News эфирида.
Келлогнинг айтишича, шундан кейин икки томоннинг шартларини бирлаштириб, "нима мақбул, нима мақбул эмас"лигини тушуниш лозим бўлади ва яна бир учрашув ташкиллаштирилади.
"Биз бу учрашувни Ватиканда ўтказмоқчи эдик, аммо россияликлар у ерга боришни хоҳламади. Шунинг учун Женева кейинги учрашув манзило бўлиши мумкин. У ерда учта етакчи: президент Трамп, Путин ва Зеленский ўзаро келишиб, урушни тўхтатиш масаласини ҳал қилиши мумкин", — дея қўшимча қилди Келлог.
Келлог, шунингдек, Россияни музокараларда иштирок этишга ундаш учун унга босим ўтказишни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Россия ҳудудида айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, қўпол ва ҳурматсиз муомалалар кузатилаётгани жиддий ташвиш уйғотмоқда.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.