Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг бадавийлар жамоасига ҳужумларини қоралади

Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг бадавийлар жамоасига ҳужумларини қоралади

Фаластин ташқи ишлар вазирлиги ишғол қилинган Ғарбий Соҳил ҳудудидаги бадавийлар жамоасига қарши уюштирилган Исроил ҳужумларини қоралаб чиқди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, Исроилдан оккупация қилинган Ғарбий Соҳил ҳудудига кўчириб келтирилганлар Фаластиннинг тобора кўпроқ ҳудудини эгаллашга уринмоқда. Кўчирилган исроилликлар Маражот ҳудудидаги фаластинликларнинг уйини ёқиб юборган. Жифтлик қишлоғидаги яна бир уйни бузиб ташлашга уринишган.

“Вазирлик ушбу тажовузкор урушни ўта жиддийлик билан кузатади. Буни кўчманчилар уюшмаларининг Фаластин ерларини талон-торож қилиш ва ўғирлашга уриниши деб ҳисоблайди”, — дейилади Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотда.

Хабарда айтилишича, Исроилнинг ўта ўнг қанот вазирлари кўчирилган исроилликлар ҳужумларидан хабардор ва уларни қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Ҳудудга яна исроилликлар кўчиб келишини рағбатлантирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!