Фаластин Бош вазири истеъфога чиқди

Фаластин Бош вазири истеъфога чиқди

Фаластин бош вазири Муҳаммад Штайе президент Маҳмуд Аббосга ҳукуматини истеъфога чиқаришни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Фаластин ҳукумати раҳбарининг ўзи босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳрида ўтказилган ҳафталик брифингда маълум қилди.

Унинг қайд этишича, у ўз қарори ҳақида президентни 20 февраль куни хабардор қилган.

Штайенинг айтишича, келгуси даврда Ғазо секторидаги воқеалар контекстида ҳукумат даражасида янги қонунчилик асослари талаб қилинади.

Унинг сўзларига кўра, Фаластин маъмуриятини маъмурий қуролга айлантиришга ҳаракат қилинмоқда. Штайе Фаластин маъмурияти Исроил ҳаракатларига қарши курашни давом эттиришини қўшимча қилди.

У Фаластин давлати тузилмагунча Исроилга қарши курашни давом эттиришини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!