Facebook ва Twitter Трампнинг саҳифасини тўсгандан кейин 44 миллиард доллар йўқотди

Facebook ва Twitter Трампнинг саҳифасини тўсгандан кейин 44 миллиард доллар йўқотди

Трампнинг саҳифалари блоклангандан кейин Facebook ва Twitter’нинг бозор нархи мос равишда 41 млрд доллар ва 3 млрд долларга арзонлашиб кетган.   

NASDAQ биржасида Facebook акциялари 5,3 фоизга арзонлашиб, компания капиталлашуви 731,56 млрд долларга тушиб кетган. Twitter акциялари эса 7,74 фоизга арзонлашган ва бунинг натижасида компаниянинг бозор нархи 38,3 млрд долларгача тушиб кетган. 

Аввалроқ маълум қилинганидек, Трампнинг Twitter’даги аккаунти блоклангач, АҚШ президенти тарафдорлари орасида Telegram мессенжери оммалаша бошланган. Бунга, шунингдек, Трамп тарафдорлари орасида оммалашган Parler ижтимоий тармоғининг App Store ва Google Play’дан ўчирилиши таъсир қилган.

АҚШ президентининг Facebook ва Twitter’даги саҳифалари Трампнинг тарафдорлари Вашингтондаги Капитолий биносига бостириб киришгандан кейин блоклаб қўйилганди. Ушбу ижтимоий тармоқлар раҳбариятининг фикрича, Трампнинг постлари ижтимоий тармоқларнинг зўравонликка чақириш ва уни олқишлашни тақиқловчи қоидаларини бузган.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!