Европанинг бу мавсумдаги энг яхши тўпурарлари маълум қилинди

Европанинг бу мавсумдаги энг яхши тўпурарлари маълум қилинди

2023/24 йилги мавсум сўнгги 20 йилда илк бор Европада Месси ёки Роналдусиз ўтмоқда. Бу иккиси кўп йиллар давомида ўзлари ҳаракат қилган лигаларда тўпурар бўлиб келди. Аммо ҳозир уларнинг ўрнига бошқалар бу ишни қилмоқда. Қуйида жорий мавсумни ажойиб бошлаган юлдузлар номи келтирилади. Албатта, улар энг кўп голга муаллифлик қилган.


10. Антуан Гризманн – 9 та

"Атлетико"нинг чемпионлик курашида энг асосий фигура бу, шубҳасиз Гризманндир. Диего Симеоне жамоаси усиз анча қийналиб қолган бўларди. Энг охирги турда айна французнинг ягона голи жамоага уч очко келтирган эди.

9. Йонас Винд – 9 та

"Вольфсбург" сўнгги бешта баҳсда бир очко олди холос. Бу клуб айни дамда Бундеслигада 8 ўринни эгаллаб турибди. Агарда Дания терма жамоаси ҳужумчиси Винд бўлмаганида эди, аҳвол бундан ҳам ёмон бўларди. Ҳужумчи бу масвумда бутун бир жамоасининг ярмидан кўп голига бир ўзи муаллифлик қилди. Винд бу борада 53 фоиз билан Европада етакчига айланган.

8. Лоис Опенда – 9 та

"Лейпциг" ўзининг қисқа тарихи мобайнида кўрсатдики, энг талантли ёшларни танлаб олишда бу клуб ажойиб натижага эга. Буни 23 ёшли Опенда мисолида ҳам кўрсак бўлади. У ёзда "Ланс"дан харид қилинганди. Ёш ҳужумчи 9 та гол билан жамоасида тўпурарга айланиб олди.

7. Муҳаммад Салоҳ – 10 та

"Ливерпуль" юлдузи 2017 йилдан бери доимо шу каби рўйхатлардан жой олиб келади. Шу сабабли мисрликни бу ерда кўриш одамни ажаблантирмайди. Салоҳ 13 та ўйинда 10 та гол ва 4 та ассистга муаллифлик қилди. Шунчаки, фантастик барқарорлик!

6. Жуд Беллингем – 11 та

Беллингем Ла-лигада қандай старт олганини ҳамма яхши билади. У дастлабки 10 та баҳсда 10 та гол билан Роналду натижасини такрорлаганди. 20 ёшли ярим ҳимоячи учун бу ақлбовар қилмайдиган натижа. Беллингемнинг ўзи "Барселона"га қарши ўйинни ҳал қилиб қўя қолганди.

5. Лаутаро Мартинес – 13 та гол

Аргентиналик ҳужумчи бу мавсумни ёндирмоқда. "Интер"га ҳозир янги ҳужумчининг кераги йўқ. Мартинес 13 та турда 13 голга муаллифлик қилди. Жаҳон чемпионининг "Ювентус" "Аталанта" ва "Фиорентина"га қаршу голлари жуда муҳим паллаларда киритилди. "Салернитана"га қарши 35 дақиқада 4 та гол эса, шунчаки даҳшат эди!

4. Эрлинг Холанд – 14 та

Холандни бу каби рўйхатларда кўриш ҳайратларга ортиқ сабаб бўла олмайди. Норвегиялик робот бу мавсум ҳам АПЛ "олтин бутса"сини олиш учун асосий даъвогар. Унинг жамоаси эса чемпионлик учун! Агарда у Европада ҳам тенгсиз тўпурар бўлмоқчи бўлса, у ҳолда яхшироқ ҳаракат қилиши керак. Негаки, унга бу борада етарлича рақобатчилар топилади.

3. Килиан Мбаппе – 14 та

Мбаппе 2017 йилдан бери ҳар мавсумда ўртача 24 та гол уриб келмоқда. Ҳозирда "ПСЖ"да Месси ва Неймар йўқ. Шу сабабли Мбаппенинг ўзи ҳаммасини эплаши керак. У 12 та турда 14 та голга муаллифлик қилди. Бу кетишда кўрсаткичлар фақат ошиб боради.

2. Серу Гирасси – 15 та

Гирасси бу рўйхатдаги энг номаълум футболчилардан биридир. У ёзда харид қилинган эди. 27 ёшли ҳужумчи 10 та баҳсда 15 та голга муаллифлик қилди. Бу эса дақиқасига гол уриш бўйича энг яхши кўрсаткичлардан биридир. Гирасси январь ойида "Ньюкасл"га ўтиши мумкин. Негаки, унинг товон пули атиги 17.5 миллион фунтга тенг.

1. Харри Кейн – 18 та

Англия терма жамоаси сардори ҳозирга қадар Бундеслигада 18 та голга муаллифлик қилди. Таққослаш учун, Германиядаги ўтган мавсумда ҳеч бир футболчи бу кўрсаткичга ета олмаган. Энг кўп гол борасида Левандовски рекордга эга ва бу рекорд 40 тани ташкил этади. Кейн эса буни янгилаш учун катта қадам босим бўлди. Унинг ҳисобида 3 та хет-трик ҳамда 6 та ассист ҳам бор.



Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!