Европа ўртасидаги тан олинмаган мусулмон давлати. Дунёни қутблаштирган Косово можароси

A A A
Европа ўртасидаги тан олинмаган мусулмон давлати. Дунёни қутблаштирган Косово можароси

Совет Иттифоқи парчалангач, Болқон яриморолида сиёсий таранглик янада жиддийлашди. Косово можароси ҳам айнан шундай этник низолардан бири сифатида тарихда қолди. «Дарё» колумнисти Жаҳонгир Эргашев анъанавий тарих рукнида шу ҳақда ҳикоя қилади.

Болқон яримороли мамлакатларида Югославиянинг парчаланиши халқлар ўртасидаги муносабатларга ҳам таъсир қилди. Янги этник можароларнинг илдиз отиши учун шароит яратди.

Косово – Болқон яриморолидаги ҳудуд. Пойтахти – Приштина шаҳри. Ҳозирда унинг мустақиллиги қисман тан олинган бўлиб, давлат тили сифатида албан ва серб тилидан фойдаланилади. Республика икки қисм – Косово ва Метохиядан иборат. Косово сербчада «қора майналар ўлкаси» маъносини беради. Метохия эса юнончада «черков мулки» деганидир.

Косово: табиий географик ўрни

Косово Болқон яриморолининг марказида жойлашган. Умумий майдони 10 887 квадрат метрни ташкил қилади. Ҳудуди, асосан, тоғли бўлиб, Албания, Черногория, Македония ва Сербия билан чегарадош.

Косовонинг қисқача тарихи

Қадимда Косово ҳудудида иллир қабилалари истиқомат қилган. VI асрдан бу ерга славянлар кела бошлади. Улар романлашган маҳаллий аҳолини денгиз бўйидаги шаҳарларга, валахларни эса тоғларга сиқиб чиқарди. IX асрга келиб, косоволиклар христиан динини қабул қилди.

IX–XII асрлар мобайнида Византия, Болгария ва икки серб князлиги – Рашка ва Дуклей Косовони ўз тасарруфига олиш учун жанг олиб борди. XII аср охирида серб қироли Стефан Неман Косовони ўз қироллигига қўшиб олди. Косово Серб қироллигининг марказий ҳудудларидан бири сифатида иқтисодий жиҳатдан ривожланди. Аммо қирол Стефан Душан вафотидан сўнг феодал тарқоқлик иқтисодиётни таназзулга олиб келди.

1389 йилда серб Лазар Косово майдонида мағлубиятга учрагач, мамлакат Усмонли салтанати таркибига кирди. Косово ҳудудида аҳоли миграцияси бошлангач, демографик танглик вужудга келди. Насронийлик динига эътиқод қилувчилар турк истибдодида яшашни истамай, ҳудудни тарк этди. Бўшаб қолган ерларга мусулмон албанлар кўчирилди. Натижада Косовода мусулмон албан миллати улуши 50 фоизни ташкил этди. Бу эса келажакдаги албан–серб низосига сабаб бўладиган омил эди.

1912–1913 йиллардаги Болқон уруши натижасида Косовонинг бир қисми Сербияга, яна бир кичик қисми эса Черногория таркибига ўтди. Шу вақтда Албания давлати ҳам ташкил этилди.

Косоводаги этник миграциялар

Косовонинг славян давлатлари таркибига кириши натижасида серб ҳукумати славян элатининг кўчиб келишини рағбатлантирди. Уларнинг оммавий кўчиши Косовода албан миллати улуши қисқаришига олиб келди.

Биринчи жаҳон уруши вақтида 1915 йили Австро-Венгрия империяси Косовони эгаллаб олди. Албания ҳукумати эса Австро-Венгрия империясини қўллаб-қувватлаган ҳолда Косовода ўз таъсир доирасини ёйишга уринади. Аммо Биринчи жаҳон урушида Учлар Иттифоқи мағлубиятга учради ва Косово янги ташкил топган Югославия таркибига қўшиб берилди. Югославия таркибида Косоводаги ижтимоий вазият муаммоси келажакда ҳал қилинадиган муаммо сифатида қолаверди. Албанлар ўша кезларда Албания таркибига қўшилиш учун партизанлик ҳаракати олиб борди. Югославия ҳукумати эса сербларнинг Косовога кўчирилиши учун рағбат берадиган сиёсат юритди.

Иккинчи жаҳон уруши даври

Иккинчи жаҳон уруши даврида Косово Италия протекторати – ҳомийлиги ўрнатилган Албанияга бўйсундирилди. Албан ҳукумати яна сербларни оммавий равишда Косоводан ҳайдаб чиқариш, бадарға қилиш сиёсатини бошлаб юборди. Фашистик Албания ҳукумати сиёсати натижасида 40–50 мингга яқин серблар репрессия қилинди ва 100 минглаб серблар Косоводан қочишга мажбур бўлди.

1944 йилда ўлка Косово партизанлари ҳаракати натижасида Италиядан мустақил бўлди ва яна Югославия таркибига ўтди. Югославия Федератив Халқ Республикаси конституциясига мувофиқ Косово ва Метохия мухтор ҳудуди ташкил этилди. Югославиянинг Броз Тито раҳбарлигидаги авторитар ҳукумати Косовога албанларнинг кўчиб келишини рағбатлантирди ва сербларга нисбатан дискриминацияга асосланган сиёсат юритди.

Косово, асосан, дотациялар эвазига кун кўрадиган ҳудуд бўлиб, аҳолиси қашшоқ, инфратузилма ривожланмаган ҳудуд сифатида қолаверди. Аслида, статистик маълумотларда паст кўрсатгичга эга бўлган Косово иқтисодий жиҳатдан барқарор эди. Шу сабабли Албаниядаги албанлар ўз турмуш шароитларини яхшилаш истагида Косовога оммавий равишда кўчиб келди. Албанлар миграцияси кучая бошлагани сабаб улар серб жамоасини минтақадан сиқиб чиқарди. Серб-албан келишмовчилиги эса янада илдиз отди. Мавжуд ҳукумат эса ҳалигача бу этник низонинг сабабларини ўрганмади, олдини олишга ҳаракат қилмади.

Слободан Милошевич ҳокимияти ва серб-албан этник низосининг кучайиши

1987 йилнинг апрель ойида Слободан Милошевич Сербия коммунистик партиясининг раиси сифатида Косовога ташриф  буюрди. Ташриф давомида серблар ва албанлар ўртасида низо келиб чиқди. Милошевич сербларга қарата бундан кейин «серб миллатини ҳеч ким хафа қилолмайди» деган нутқ ўқиди. Милошевич ҳам серб, ҳам албан миллатчилигини танқид қилган бўлсада, Косоводаги серблар бу нутқдан илҳомланиб ҳарбий тузилмалар тузди. Бу эса икки миллат ўртасидаги  этник низони янада кескинлаштирди.

1989 йилда ўтказилган референдум натижасида мухтор ўлкаларнинг ҳуқуқлари янада қисқартирилди. Косоволик албанлар референдум натижаларини бойкот қилишди. Уларнинг назарида референдум косоволик албанларнинг ҳуқуқларини оёқости қилаганлиги эди. Сабаби референдум натижасида Косовода албан тилида олиб бориладиган теле ва радио узатмалари тўхтатилган, албан  тилида таълим олиш бекор қилинган эди.  Мазкур воқеалар эса Косовода оммавий равишда иш ташлашлари миллий тўқнашувларга олиб келди. Югославия ҳукумати низоларнинг олдини олиш учун минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилди, аммо албан айирмачи гуруҳларининг ҳаракатлари кучайишини олдини ололмади.

Мустақилликнинг эълон қилиниши

1991 йилнинг 22 сентябрида Косоводаги албан ватандошлари референдум ўтказишди ва мустақил Косово республикаси ташкил этилганини эълон қилди. Шу кунда президентлик сайлови ўтказилди ва Иброҳим Ругов мустақил Косово давлати президенти этиб сайланди. Орадан бир ой ўтиб Албания Косово давлатининг мустақиллигини тан олди. Косовода қуролли кучлар гуруҳи бирлаштирилиб, озодлик армияси ташкил этилди. Натижада сербларга қарши репрессиялар авж олди.

Дастлаб Косоводаги айирмачиларга қарши серб партизанлари ҳаракат қилган бўлса, кейинчалик бу ҳаракатга Югославия армияси ҳам қўшилди. Низо маҳаллий муаммодан, глобал муаммога айлана бошлади. 1999 йилда НАТО ҳарбий ташкилоти ҳарбийлари Косоводаги воқеларга аралашди. Югославия шаҳарлари ва ҳарбий объектлари НАТО қўшинлари тарафидан ҳаво ҳужумига тутилди. Ҳужумлар оқибатида ярим миллионга яқин аҳоли, асосан, албанлар бошпанасиз қолди.

Бундан ташқари, албанларнинг кўплаб тарихий қадамжолари Косоводаги уруш натижасида вайрон бўлди. НАТОнинг маҳаллий низоларга аралашуви натижасида Югославия ҳукумати тўла бошқарувини БМТга беришга мажбур бўлди. БМТ Косовода ўз бошқарувини ўрнатгандан кейин, минтақадаги миллати, асосан, серб ва лўли бўлган 277 минг  аҳоли Сербиядан бошпана сўради.

Ҳозирги аҳвол

2004 йил 23 октябрда Косовода БМТ назорати остида сайлов ўтказилди. Муваққат сайловлар натижасида Иброҳим Ругов президент этиб сайланди. Косоводаги учта партиядан фақат серблар партияси сайлов натижларини тан олмади. Натижада Косовода яна қуролли тўқнашув юз берди. Тўқнашувлар оқибатида 4 мингдан ортиқ серблар қочқинликка юз тутди, сербларнинг Косоводаги черковлари вайрон қилинди.

БМТ муваққат ҳукумати аста-секинлик билан бошқарувни Косово ҳукуматига топширди. 2008 йилда ўтказилган сайловларда Ҳошим Тачи президент этиб сайланди ва ҳозиргача мамлакатни бошқариб келмоқда.

Косово масаласида ҳозирга қадар АҚШ бошчилигидаги Ғарб ва Россия бошчилигидаги БРИКС мамлакатлари бир қатор саммитлар уюштирди. 2010 йилда Гаагадаги халқаро суд Косовонинг мустақил давлат экани ҳақида қарор қабул қилди.  Шундай бўлсада, Косово масаласида бир тўхтамга келингани йўқ. Ҳозирга қадар БМТга аъзо бўлган мамлакатларнинг 93 тасигина Косовони мустақил давлат сифатида тан олди.

АҚШ бошчилигидаги Ғарб Косовонинг мустақиллигини тан олган бўлса, Россия, Хитой ва БРИКС мамлакатлари буни тан олмаяпти. Сербия ҳукумати ҳам шу йўлни тутмоқда.

Косовода уюшган жиноятчилик, одам савдоси, коррупция кучайиб келмоқда. Серблар эса Косовони тарк этишни давом эттирмоқда. Серб ва албан миллатчиларинг  адовати туфайли кўплаб бегуноҳ инсонлар қийин вазиятни бошидан кечиряпти.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Ўзбекистонликлар ва туркманистонликларнинг қаршилигига қарамай Роғун ГЕС қурилиши давом этади

Жаҳон банки шикоятни рад этишни ички қоидаларга асослаган

Туркия Россиядан сотиб олинган С-400 зенит-ракета мажмуаларини қайтармоқчи

Вашингтон Анқарадан Россия ҳарбий техникасидан воз кечишни талаб қилмоқда.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

Гвардиола Ҳусанов сариқ карточка олган вазият ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Путин Украинага даҳшатли огоҳлантириш берди

Бу ҳақда The Daily Express нашри хабар берди.

Россияда мактабга ҳужум қилиб, тожикистонлик болани ўлдирган ўсмир ҳибсга олинди

Шу мактабнинг тўққизинчи синфи ўқувчиси бўлган 15 ёшли Тимофей мактабга пичоқ кўтариб келиб, қўриқчи ва ўқувчиларга ҳужум қилган.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.