Европа стандартлари асосида автобус ҳайдовчиларининг малакаси оширилади

Европа стандартлари асосида автобус ҳайдовчиларининг малакаси оширилади

📝Германиянинг “Deutsche Bahn Academy” компанияси мутахассислари Тошкент шаҳри автобус йўналишларида хизмат кўрсатаётган ҳайдовчилар фаолияти юзасидан ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.

Германиялик мутахассислар иштирокида автобус саройларида Ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бўлими ходимлари учун ўқув-семинари ташкил этилди. Ўқув-семинарида автобус ҳайдовчилари томонидан кунлик фаолияти давомида йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этишда ҳаракат хавфсизлигига масъул ходимларнинг вазифалари юзасидан тушунчалар берилди.

Ҳозирда “Deutsche Bahn Academy” мутахассислари иштирокида 4 минг нафар автобус ҳайдовчилари малакасини Европа стандартлари асосида ошириш ишлари бошланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!