Европа Комиссияси Украинага янги молиявий ёрдам лойиҳасини ишлаб чиқди
Германия олдинги лойиҳани блоклаганидан кейин Европа Комиссияси Украинага янги молиявий ёрдам лойиҳасини ишлаб чиқди.
Гап 8 миллиард доллар ҳақида кетмоқда, деб ёзади Politico. Улардан 5 миллиард доллар, Европа Иттифоқи режасига кўра, Киев Европа Иттифоқи давлатлари кафолати остида узоқ муддатли кредитлар кўринишида олади, яна 3 миллиард доллар грант сифатида берилади.
Аввалроқ Германия Украинага 9 миллиард доллар кредит бериш таклифига қарши чиққан ва уни "аллақачон қарзга ботган" деб тушунтирган эди.
Зеленский сўнгги пайтларда Европа Иттифоқининг баъзи давлатлари Киевга макромолиявий ёрдам кўрсатишни сунъий равишда кечиктираётганидан норози бўлган, аммо улар қайси давлатлар ҳақида гапираётганини аниқламаган.