Норвегия Европа Кенгашининг собиқ бош котиби Торбёрн Ягландга нисбатан коррупцияда гумон қилиниб тергов бошлади, деб эълон қилди Норвегия Коррупцияга қарши кураш бошқармаси.
Норвегия полицияси Эпштейн файлларидан олинган маълумотлар асосида тергов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.
«Биз тергов ўтказиш учун асосли асослар бор деб ҳисоблаймиз, чунки нашр этилган ҳужжатлар қамраб олган даврда у Нобел қўмитаси раиси ва Европа Кенгашининг бош котиби лавозимларида ишлаган», деди агентлик директори.
Норвегия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, жаноб Ягланд ўз лавозимида ишлаган пайтида совғалар, қарзлар ва қиммат саёҳат харажатларини олган. Бу фактлар нашр этилган Эпштейн ҳужжатларида қайд этилган. Департамент Норвегия Ташқи ишлар вазирлигига жаноб Ягланднинг халқаро ташкилотнинг собиқ раҳбари сифатида эгаллаган дахлсизлигидан воз кечиш илтимоси билан мурожаат қилганини таъкидлади.
Норвегиялик сиёсатчи Торбёрн Ягланд 2009 йилдан 2019 йилгача Европа Кенгашининг Бош котиби лавозимида ишлаган. 2009 йилдан 2015 йилгача у Норвегия Нобел қўмитасига ҳам раислик қилган. Жаноб Ягланд шунингдек, 1996 йилдан 1997 йилгача Норвегия Бош вазири ва 2000 йилдан 2001 йилгача Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари лавозимларида ҳам ишлаган.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.