Европа Иттифоқи АҚШ билан савдо уруши эҳтимолидан хавотирда. Брюссел Канада, Мексика ва Хитойга қарши аллақачон бошланиб кетган иқтисодий босимнинг Европага ҳам таъсир қилишидан қўрқиб, олдиндан чоралар кўрмоқда. Бу сафар ЕИ расмийлари бошқа йўлдан боришга қарор қилиб, АҚШ сиёсатчиларига таъсир ўтказиш учун Доналд Трамп жамоаси билан яқин алоқалари бўлган DCI Group лоббистлик фирмасини ёллади.
✍️ DCI Group билан шартнома 2024 йил октабр ойида, яъни Трамп 5 ноябрда сайловда ғалаба қозонишидан олдин имзоланган. Бу эса Брюссел савдо можаролари эҳтимолини олдиндан ҳисобга олганини кўрсатади.
🔹 Расмий мақсад – Европа Иттифоқининг АҚШдаги делегациясига коммуникация ва сиёсий мулоқотда маслаҳат бериш, Европа маҳсулотлари ва инвестицияларини тарғиб қилиш.
🔹 Норасмий мақсад – Конгресс аъзоларига босим ўтказиш ва Трамп маъмуриятини ЕИ манфаатларига кўпроқ мойил қилиш.
Хитой маҳсулотларига 10% лик тариф жорий этди
Канада ва Мексикага нисбатан 25% лик божхона тўловларини белгилади
Ҳозирча Европа Иттифоқига қарши бундай чора кўрилмаган, аммо Трамп ЕИнинг савдо сиёсатини «ғайриоддий» деб атаган ва ЕИни кўпроқ Америка газини, автомобилларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишга мажбурламоқчи.
🔹 DCI Group Вашингтоннинг энг қудратли лоббистларидан бири бўлиб, 2016 йилда унинг собиқ раҳбари Жим Мерфи Трампнинг сайлов штабида ишлаган.
🔹 Фирма илгари Мянма ҳукумати, тамаки ва энергетика корпорациялари учун ишлаган.
🔹 Ҳозирда АҚШ Адлия вазирлиги DCI Groupнинг Exxon Mobil манфаатлари учун экологик фаолларни нишонга олган киберҳужумларда иштирок этганлигини текширмоқда.
🔹 DCI Group мижозлари орасида аввал АҚШ санкцияларига тушган Россиянинг EN+ Group компанияси ҳам бор.
Брюсселнинг бу ҳаракати ЕИ ва АҚШ ўртасидаги савдо уруши эҳтимолини камайтириши ёки аксинча, кескинлаштириши мумкин. ЕИ олдинги Трамп маъмурияти давридаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилмоқда.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.