Европа чемпионати 14 июнь санасидан бошланади. Мусобақада терма жамоалар қанча миқдорда пул мукофотини қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилди.
УЕФА Ижроия қўмитасининг тасдиқланган маълумотларига кўра, федерацияларни рағбатлантириш учун тўловлар миқдори 24 та жамоа учун 331 миллион еврони ташкил қилади.
Бу миқдор қуйидагича тақсимланади:
Ҳар бир жамоанинг иштироки учун бонус: 9,25 миллион евро;
Гуруҳ босқичидаги ғалаба учун — 1 миллион евро, дуранг учун — 500 минг;
1/8 финал — 16 та жамоанинг ҳар бири учун 1,5 миллион евро;
1/4 финал — 8 та жамоа учун 2,5 млн евро;
Ярим финал — 4 миллион: ушбу босқичга етиб келган ҳар бир иштирокчи учун бир миллиондан;
Евро — 2024 чемпиони учун 8 миллион евро, финалда ютқазган жамоа учун 5 миллион евро миқдорида мукофот пулларини қўлга киритади.
Шундай қилиб, Евро—2024 мусобақасининг энг яхши жамоаси 23 миллион евро даромад олиши мумкин. Албатта, бунинг учун жамоа гуруҳ босқичидаги барча учрашувда ғалаба қозониши талаб этилади. Гуруҳ босқичида бирорта ғалабага эришмаган жамоа уйига сал кам 10 миллион евро билан қайтади.
Маълумот учун Евро—2024 турнири 14 июндан 14 июлга қадар давом этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.