2024-йилги футбол бўйича Европа чемпионати Германия ғазнасига 1 миллиард доллар тушиши мумкин. Бу ҳақида Reuters'га таяниб УзРепорт агентлиги ёзмоқда. Манбага кўра, бундай даромад сайёҳлар оқими билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг очилиш ўйинида “А” гуруҳи иштирокчилари – Германия ва Шотландия терма жамоалари тўқнаш келишди. Евро-2024 нинг очилиш ўйини 14-июн куни Мюнхендаги Аллианз Аренада бўлиб ўтди.
Евро-2024нинг финал қисми Германияда бўлиб ўтади. Турнир ўйинларига 10 та шаҳардаги 10 та стадион мезбонлик қилади. Қитъа чемпионати роппа-роса бир ой – 14-июлга қадар давом этади.
Маълумот ўрнида, Европа чемпионатининг амалдаги ғолиби - Лондондаги "Уембли" стадионида Евро-2020 финалида Англия терма жамоасини мағлуб этган Италия терма жамоаси. Ўша финал тақдири пеналтилар сериясида ҳал бўлган эди.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .
Шимолий Ғазо қамалининг 19-куни. Байт-Лахияни тарк этишга муваффақ бўлган гувоҳлар йўллар бўйлаб ётган тинч аҳолининг кўп сонли жасадлари ётгани ва эркаклар оммавий ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.