Эверест чўққисидан 11 тонна чиқинди йиғиб олинди

Эверест чўққисидан 11 тонна чиқинди йиғиб олинди

Эверест чўққиси "катта тозалаш"дан ўтди: Непал ҳукумати томонидан молиялаштирилган жамоа бир неча ҳафта давомида асосан таянч лагер ҳудудидаги қияликларни тозалашга сарфлади.

Улар чўққида 11 тонна ахлат йиғишди, бироқ тоғни тўлиқ тозалаш учун кўп йиллар керак бўлиши мумкин – гарчи яқинда вазият ижобий томонга ўзгарган бўлса ҳам.

Ўн йил олдин Непал ҳукумати альпинистларни ахлат йиғиш ва ўзлари билан олиб кетиш мажбуриятини олган эди.

Шунингдек, тозалаш гуруҳи аъзолари беш кишининг жасади қолдиқларини топиб жўнатишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!