Эстония ҳукумати ЕИни РФнинг музлатилган активларини АҚШдаги президентлик сайлови олдидан мусодара қилишга ундамоқда

Эстония ҳукумати ЕИни  РФнинг музлатилган активларини АҚШдаги президентлик сайлови олдидан мусодара қилишга ундамоқда

Эстония ҳукумати Европа Иттифоқини “узоқ муддатли сиёсат”ни йўлга қўйиш мақсадида Россия Федерациясининг музлатилган активларини АҚШдаги президентлик сайлови олдидан мусодара қилишга ундамоқда.

Бу ҳақда Bloomberg нашри Эстония ТИВ канцлери Йонатан Всевиовга таяниб хабар бермоқда.

"Активлар йил охиригача ёки, яхшиси, АҚШдаги президентлик сайлови олдидан мусодара қилиниши жуда муҳим. Агар узоқ кутсак, жуда кеч бўлиши мумкин", — дея маълум қилди Всевиов агентликка берган интервьюсида.

Bloomber агентлигига кўра, Европа Иттифоқига аъзо айрим давлатлар ва расмийлар 24 февралгача Россия активлари бўйича якуний келишувга эришишга умид қилмоқда

🔥 @burchakostida


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!