Эшак гўшти нега ҳаром қилинган?

Эшак гўшти нега ҳаром қилинган?

Савол:

Ассалому алайкум! Чўчқа, ит, эшак гўшти нима учун динимизда ҳаром қилинган?

Жавоб:

Чўчқа, ит ва эшак гўштлари шариат эгаси - Аллоҳ таоло томонидан ҳаром қилинган. Бу ҳукмлар ё Ўзининг Каломи билан, ё Расулининг тили билан баён қилинган. Шариатда ҳалол ё ҳаром қилиш Оламлар Парвардигорининг ишидир. Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 54-оятида: Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш Унинг ўзига хосдир , дейди. Шунга ўхшаш таълимотлар сабабидан биз Аллоҳ буюрган амалларни эшитибоқ итоат қиламиз ва бу жиҳатимиз билан бошқалардан фарқланамиз. Зеро Ҳақ таолонинг ҳар бир иши ҳикматлидир. Аллоҳ таоло Фотир сураси, 14-оятида: Ўта хабардор зотдек ҳеч ким сенга хабар бера олмас , дейди.

Аллоҳ ўзи чиқарган ҳукмларнинг баъзиларини ҳикматини баён қилган ва баъзиларини баён қилмаган. Чунки Қуръони карим ҳикматлар баёни қилинадиган китоб эмас. Бизга у ҳукмларни оламларнинг Парвардигори чиқаргани етарлидир. Биз Аллоҳ Бақара сурасининг охирида ўргатганидек Эшитдик ва итоат қилдик. Эй Раббимиз мағфиратингни сўраймиз ва қайтиб бориш Сенгадир , деймиз.

Ҳаёт ва илм замонлар ўтиши билан мазкур ҳайвонларнинг ҳаром бўлиш сабаб ва ҳикматларини равшан кўрсатиб бераётган бўлса ҳам, биз мусулмонлар айнан мазкур эътиқодда қолаверамиз.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!