Эртага дам! Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Эртага дам! Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни, яъни ишланмайдиган байрам.

Демак, бугун ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга ҳақли.

🔰 Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!