Эрондаги уруш оқибатлари кутилганидан ҳам оғирроқ бўлади — DW.
Яқин Шарқдаги уруш зудлик билан тўхтаб, Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатнови тикланган тақдирда ҳам, жаҳон иқтисодиёти учун салбий оқибатлардан қочиб бўлмайди. Бўғознинг блокланиши бозордан нафақат нефт ва газни, балки ўғитлар, алюминий ва бошқа муҳим хом ашёларнинг катта ҳажмини чиқариб юборди. Заҳираларни тўлдириш учун вақт талаб этилиши сабабли нархлар тез пасаймайди.
Евроҳудудда хомашё нархининг ошиши аллақачон 2022 йилдан буён энг кескин инфляция сакрашига сабаб бўлди. Март ойида истеъмол нархлари йиллик ҳисобда ўртача 2,5 фоизга, Германияда эса 2,8 фоизга ошди.
Истеъмолчилар учун бу биринчи навбатда ёқилғи нархида акс этмоқда: Германияда бензин 15 фоиздан кўпроққа қимматлашди. Шунингдек, авиачипталар нархи ҳам кескин кўтарилмоқда — Осиё ва Европа ўртасидаги йўналишларда июн ойида чипталар ўтган йилга нисбатан 70 фоизга қиммат бўлиши кутилмоқда.
Таҳлилчиларнинг фикрича, биржада газ нархининг ошиши кейинроқ сезилади, чунки тарифлар давлат томонидан тартибга солинади. Бироқ газ саноат ва энергетикада кенг қўлланилгани сабабли, унинг иқтисодиётга салбий таъсири узоқ давом этади ва кучлироқ бўлади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
АҚШ раҳбари Дональд Трамп Эрон президенти Масъуд Пезешкиан ҳақида гапириб, уни «аввалгиларига қараганда анча кам радикал ва анча ақллироқ» деб атади ва у Вашингтонга ўт очишни тўхтатиш илтимоси билан мурожаат қилганини маълум қилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.