Ҳозирда Теҳрон ва АҚШ ўртасида музокаралар олиб борилмаяпти
Ҳозирда Теҳрон ва АҚШ ўртасида музокаралар олиб борилмаяпти — Эрон ТИВ.
Аббос Ароқчининг бошқа баёнотлари:
— Хабар алмашиш давом этмоқда, лекин бу музокара эмас. Ҳозирча мулоқот учун ҳеч қандай асос йўқ, ишонч даражаси нолга тенг;
— Биз ўт очишни тўхтатишни қабул қилмаймиз. Мақсадимиз эса урушга чек қўйиш ва бундай тажовузлар бошқа такрорланмаслигига кафолат олиш;
— Биз Эрон халқига ва давлатига етказилган зарар кўлами учун товон пули тўланишини талаб қиламиз;
— Ультиматумларни қабул қилмаймиз. Ҳеч ким биз учун муддат белгилай олмайди;
— Ҳўрмуз бўғози ҳозирда очиқ, у фақат Эрон билан уруш ҳолатида бўлганлар учун ёпиқ;
— Баъзи давлатлар Эрон билан келишувга эришганидан кейингина бўғоздан ўтмоқда;
— Қуруқликдаги урушда биз рақиблардан анча устунмиз. Мамлакатимизга нисбатан ҳар қандай қуруқликдаги таҳдидга қарши туришга тўлиқ тайёрмиз;
— Биз Форс кўрфазидаги дўстларимизга ҳужум қилмаймиз. Нишонимиз, афсуски, ушбу мамлакатларда жойлашган АҚШ объектлари ва қўшинларидир;
— Улар Форс кўрфази халқидан "тирик қалқон" сифатида фойдаланишмоқда;
— Минтақадаги дўстларимиз биздан шикоят қилиш ўрнига, Вашингтон ва сионистик режим устидан арз қилишлари керак. Бу ҳақиқатдан ҳам адолатсизликдир.
