АҚШ раҳбари Дональд Трамп Эрон президенти Масъуд Пезешкиан ҳақида гапириб, уни «аввалгиларига қараганда анча кам радикал ва анча ақллироқ» деб атади ва у Вашингтонга ўт очишни тўхтатиш илтимоси билан мурожаат қилганини маълум қилди.
Трампнинг таъкидлашича, Вашингтон бу масалани фақат «Ҳурмуз бўғози очиқ, эркин ва хавфсиз бўлган тақдирдагина» кўриб чиқади. Акс ҳолда, унинг сўзларига кўра, АҚШ «Эронни йўқ қилади ёки ибора билан айтганда, уни тош даврига қайтариб юборади».
Кеча Пезешкиан Эрон ҳукумати, агар республика бошқа ҳужумларга дучор бўлмаса, АҚШ ва Исроил билан низони якунлашга тайёрлигини билдирган эди.
«Бизда зарур шартларга риоя қилган ҳолда, айниқса, тажовуз такрорланмаслиги кафолатланса, ушбу урушни тугатиш иродаси мавжуд», — деди Пезешкиан Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта билан телефон орқали мулоқотда.
Эрон президентининг сўзларига кўра, Яқин Шарқдаги можаро АҚШ ва Исроилнинг «душманона ва тажовузкор ҳаракатлари натижаси» ҳисобланади. Шунингдек, у Европа Иттифоқини холисликни йўқотганликда танқид қилди, чунки АҚШ ва Исроилнинг ҳужумлари «Европа ҳимоя қиламан деб даъво қиладиган қонун устуворлиги тамойилларини қўпол равишда бузиш» бўлган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Терговга кўра, давлат компанияси билан ишлайдиган пудратчилар етказиб берувчи мақомини олиш учун шартнома суммасининг 10–15 фоизини тўлашга мажбурланган.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.