Қирғизистонда 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди
Қирғизистонда Рихтер шкаласи бўйича тахминан 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий Фанлар Академияси Сейсмология институти хабар бермоқда.
Бугун соат 5:28 да ер ости пунктлари қайд этилди.
Институт маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Ўзген шаҳридан 3 километр, Куршаб қишлоғидан 5 километр, Қора-Суу шаҳридан 30 километр ва Ўш шаҳридан 45 километр узоқликда жойлашган.
Аҳоли зич жойлашган ҳудудларда зилзила кучи қуйидагича бўлган:
Ўзген ва Мирза-Арик ва Кароол қишлоқларида – Рихтер шкаласи бўйича тахминан 4,5;
Куршаб, Мирза-Аке, Краснй Маяк ва бошқа қишлоқларда – Рихтер шкаласи бўйича 4,0;
Қора-Суу ва Отуз-Адир, Курбу-Тош, Ничке-Сай ва Салам-Алик қишлоқларида – Рихтер шкаласи бўйича 3,5;
Ўш, Манас, Кўк-Янгоқда - 3 балл.
