Эрондаги намойишлар сабаб интернет ўчириб қўйилди

Эрондаги намойишлар сабаб интернет ўчириб қўйилди

Эронда миллий хавфсизлик олий кенгаши фармойиши билан мамлакатда интернет ва алоқа тизими ўчириб қўйилди. Бу ҳақда Эрон алоқа вазирлиги вакили маълум қилди, деб хабар бермоқда Ал-Арабия телеканали.

Хабарга кўра, “вазирлик Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши буйруғига мувофиқ интернетни ўчирган.

Вазирлик вакилининг айтишича, “Интернет яна ишлаши учун олий кенгашнинг фармойиши керак бўлади”.

Аввалроқ, Эрон ҳукумати бензин нархи ошишига қарши намойишлар сабабли мамлакатда интернетни ўчириб қёйиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!