Эронда юз берган портлашда 100 га яқин одам жароҳат олди

Эронда юз берган портлашда 100 га яқин одам жароҳат олди

Эроннинг Фирузобод яқинида жойлашган заводда юз берган портлаш оқибатида 72 киши тан жароҳати олган.

Эрондаги заводда юз берган портлашда 72 киши жароҳат олди. Маҳаллий "Tasnim" ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳодиса мамлакат жанубидаги Форс вилоятидаги Фирузобод шаҳри яқинида юз берган.

Қайд этилишича, портлаш содир бўлган корхона натрий карбонат ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Маълумотларга кўра, ҳозирда воқеа жойида фавқулодда ёрдам ходимлари аммиак сизиб чиқиши хавфини камайтиришга ҳаракат қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!