Эронда янги шаклдаги пул муомалага киритилади
Эронда янги шаклдаги пул муомалага киритилади
calendar
22:26 / 18.06.2024
Мижозлар қоғоз пул ёки банк карталаридан фойдаланмасдан, балки рақамли риёл орқали харид қилиш ва пул ўтказиш имкониятига эга бўлади.
Эронда 21 июндан маҳаллий валютанинг янги шакли – рақамли риёл муомалага киритилади, деб хабар берди «Ведомости» мамлакат Марказий банкига таяниб.
Рақамли риёл - Эроннинг расмий пул бирлиги риёлнинг электрон версиясидир. Рақамли риёл блокчейн технологиялари ёрдамида ишлаб чиқилган. Рақамли риёл Эрон Марказий банки томонидан тартибга солинади ва қўллаб-қувватланади.
Қайд этилишича, мижозлар қоғоз пул ёки банк карталаридан фойдаланмасдан, балки штрих-кодни сканерлаш орқали харид қилиш ва пул ўтказиш имкониятига эга бўлади.
Рақамли риёл лойиҳаси устидаги ишлар уч йил аввал бошланган эди. Ҳозир мамлакатда маҳаллий Mellat ва Tejarat банклари иштирокида уни синовдан ўтказиш жараёни бошланади.
Лойиҳа фақат Форс кўрфазидаги эркин иқтисодий ҳудуд – Киш оролида ишга туширилади.