Эронда ҳижобга ва ҳукуматга қарши норозилик акциялари доирасида намойишчилар олий етакчи Али Хомейнийнинг ўзи туғилиб-ўсган Машҳад шаҳридаги ҳайкалига ўт қўйди. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Эронда 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлимидан кейин бошланган норозиликлар бир ҳафтадан буён давом этмоқда. У ҳижобни «нотўғри» ўрагани учун ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган, сўнг полиция участкасидан касалхонага олиб кетилган ва у ерда вафот этган эди.
Илк акциялар 16 сентябрь куни, қиз вафот этган куни бошланди. Ўшандан буён норозиликлар ўнлаб шаҳарларни қамраб олди. Уларнинг иштирокчилари баррикадалар қуриб олиб, «Диктаторга ўлим» ва «Аёл, ҳаёт, эркинлик» шиорларини баралла айтмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари акцияларни шафқатсизлик билан тарқатмоқда — ўнлаб одамлар ҳалок бўлди, юзлаб кишилар жароҳатланди.
Иран Human Rights ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотларига кўра, намойишлар чоғида камида 31 киши ҳалок бўлган.
Норозиликлар бошлангач, Эрон ҳукумати интернетни чеклашга киришди, кейинроқ эса уни умуман ўчириб қўйди.
Эрон президенти Иброҳим Раисий БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасидаги матбуот анжуманида «Эронда фикр билдириш эркинлиги» мавжудлигини, аммо тартибсизлик яратишга қаратилган хатти-ҳаракатлар номақбуллигини айтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.