Эронда “CОВИД-19”ни йўқ қилувчи кийим спрейи ихтиро қилинди

Эронда “CОВИД-19”ни йўқ қилувчи кийим спрейи ихтиро қилинди

Эронлик олимлар коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилувчи махсус спрей ихтиро қилишди.

“Спрей тиббий ниқоб устига ёки либосларга сепилади, натижада коронавирус махсус усул билан тарқалиб кетади ва ўз фаоллигини йўқотади”, дейилади хабарда.

Янги турдаги препарат тез орада оммавий тарзда ишлаб чиқарилиши ва Эрон бўйлаб тарқалиши кутилмоқда.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар коронавирусни бошдан кечирган эронликлар сони 2,4 миллион кишини ташкил қилади. Айни вақтда Эрон ҳудудида яшовчи фуқароларнинг 204 мингтаси коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!