Эрон уранни бойитиш даражасини 60% дан 3,67% гача камайтиришга рози бўлди, бу 2015 йилги ядровий келишувда келишилган даражага тенг.
Бу ҳақда Исроилнинг Kan телеканали араб дипломатига таяниб хабар берди.
Тахминларга кўра, Теҳрон янги ядровий келишув таклифларининг бир қисми сифатида барча бойитиш фаолиятини етти йилга вақтинча тўхтатишга рози бўлган.
"Бироқ, ушбу таклифга кўра, Эроннинг мавжуд юқори даражада бойитилган уран захираси мамлакат ичида қолади ва чет элга жўнатилмайди", дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бу Теҳрон ҳозирда эгалик қилаётган тахминан 440 кг 60% юқори даражада бойитилган уранга тегишли. Канал таъкидлашича, бу тахминан 10-20 та паст рентабелликдаги ядровий каллакларни ишлаб чиқариш учун етарли бўлади ва бу шубҳасиз ҳар қандай ядровий келишувнинг энг муҳим жиҳати ҳисобланади.
Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Зомин туманида 2025 йил 23 июнь куни аянли ҳодиса юз беради. Хоразм вилояти, Урганч шаҳридан бир оила дам олиш мақсадида Зомин туманидаги тоғли қишлоққа келади ва маҳаллий аҳоли уйларидан бирида яшаш учун тўхтайди. Афсуски, уларнинг 2 яшар ўғлини машинада босиб кетишади. Боланинг жасади бир неча кундан кейин топилади.
Декабр ойида, музокаралар ўтказилаётган пайтда, Россия Украинани Путиннинг Валдайдаги қароргоҳига ҳужум уюштиришда айблаган эди. Киев эса бу айбловларни рад этганди.
Турк дунёсининг маданий мерос соҳасида стратегик йўналишларни белгилаш ва фаолият режалари тасдиқланишини ўз ичига олган Турк маданияти ва мероси фонди Кенгашининг III йиғилиши 2026 йил 27 февраль куни Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида, “Ала-Арча” давлат қароргоҳи конференция залида бўлиб ўтади.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда банк мансабдори келишилган пул маблағи ҳисобидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили бутун дунё бўйлаб камида 129 журналист ва оммавий ахборот воситалари ходими ўлдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Миллий метеорология маркази (National Meteorological Center), шунингдек, унинг бўлинмалари — Қум ва чанг бўрони минтақавий маркази (Sand and Dust Storm Regional Center), Иқлим ўзгариши минтақавий маркази (Regional Center for Climate Change) ва Булутларни уруғлантириш дастури (Cloud Seeding Program) фаолияти билан танишди.
Терговга қадар текширувлар давомида Бухоро вилоятида яшовчи, 2004 йилда туғилган шахс “Instagram” ижтимоий тармоғида бемор болалар номидан жойлаштирилган эҳсон видеоларини юклаб олиб, уларни қайта ишлаб, монтаж қилгани маълум бўлди.
Эрон ҳукумати сешанба куни талабалар намойишларини давом эттириши мумкинлигини маълум қилди, лекин миллий байроқ ва бошқа «муқаддас нарсалар»га нисбатан ҳурматсизлик қилиш каби «қизил чизиқ»дан ошмасликлари шарт.