Куба Ички ишлар вазирлиги орол қирғоғида тезюрар қайиқ билан содир бўлган отишма иштирокчиларининг шахсини аниқлади; уларнинг барчаси Қўшма Штатларда яшовчи кубаликлар эди.
Ички ишлар вазирлиги Флоридада рўйхатдан ўтган тезюрар қайиқда ўнта қуролли кубалик бўлганини маълум қилди. Ҳибсга олиш пайтида улардан ҳужум милтиқлари, тўппончалар, қўлбола портловчи қурилмалар ва зирҳли кийимлар мусодара қилинди. Сўроқ пайтида ҳибсга олинганлар террористик ҳужумни амалга ошириш ниятида эканликларини тан олишди.
"Уларнинг аксарияти жиноий ёзувларга эга. Тергов давом этмоқда", дейилади баёнотда.
Куба Ички ишлар вазирлиги Флоридада жойлашган Америка байроғини кўтариб юрган тезюрар қайиқ мамлакат ҳудудий сувларига кирганини маълум қилди. Кема экипажи кубалик чегарачиларга қарата ўт очди. Америка тезюрар қайиғидаги тўрт киши ҳалок бўлди ва олти киши яраланди. Бир кубалик чегарачи ҳам яраланди.
Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Зомин туманида 2025 йил 23 июнь куни аянли ҳодиса юз беради. Хоразм вилояти, Урганч шаҳридан бир оила дам олиш мақсадида Зомин туманидаги тоғли қишлоққа келади ва маҳаллий аҳоли уйларидан бирида яшаш учун тўхтайди. Афсуски, уларнинг 2 яшар ўғлини машинада босиб кетишади. Боланинг жасади бир неча кундан кейин топилади.
Декабр ойида, музокаралар ўтказилаётган пайтда, Россия Украинани Путиннинг Валдайдаги қароргоҳига ҳужум уюштиришда айблаган эди. Киев эса бу айбловларни рад этганди.
Турк дунёсининг маданий мерос соҳасида стратегик йўналишларни белгилаш ва фаолият режалари тасдиқланишини ўз ичига олган Турк маданияти ва мероси фонди Кенгашининг III йиғилиши 2026 йил 27 февраль куни Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида, “Ала-Арча” давлат қароргоҳи конференция залида бўлиб ўтади.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда банк мансабдори келишилган пул маблағи ҳисобидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили бутун дунё бўйлаб камида 129 журналист ва оммавий ахборот воситалари ходими ўлдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Миллий метеорология маркази (National Meteorological Center), шунингдек, унинг бўлинмалари — Қум ва чанг бўрони минтақавий маркази (Sand and Dust Storm Regional Center), Иқлим ўзгариши минтақавий маркази (Regional Center for Climate Change) ва Булутларни уруғлантириш дастури (Cloud Seeding Program) фаолияти билан танишди.
Терговга қадар текширувлар давомида Бухоро вилоятида яшовчи, 2004 йилда туғилган шахс “Instagram” ижтимоий тармоғида бемор болалар номидан жойлаштирилган эҳсон видеоларини юклаб олиб, уларни қайта ишлаб, монтаж қилгани маълум бўлди.
Эрон ҳукумати сешанба куни талабалар намойишларини давом эттириши мумкинлигини маълум қилди, лекин миллий байроқ ва бошқа «муқаддас нарсалар»га нисбатан ҳурматсизлик қилиш каби «қизил чизиқ»дан ошмасликлари шарт.