Мексика президенти Клаудия Шейнбаум июн ва июл ойларида Қўшма Штатлар, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва томошабинларига «хавфсизлик кафолатлари» берди.
Сўнгги кунларда Мексикада Эл Менчо номи билан танилган наркобарон Немесио Осегуэра Сервантеснинг ўлдирилиши катта шов-шувга сабаб бўлди.
Шейнбаум хоним 2026 йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари учун Мексикага саёҳат қилаётган мухлислар учун «ҳеч қандай хавф йўқлигини» айтди.
Давлат раҳбари вазият аста-секин нормал ҳолатга қайтаётганини ва хавфсизлик кучлари Мексика фуқаролари ва хорижий сайёҳларни унинг қотиллиги учун қасос олмоқчи бўлган гангстерлар ва Эл Менчо мухлисларидан ҳимоя қилаётганини таъкидлади.
ФИФА президенти Жанни Инфантино кеча турнирни шу ёзда Мексикада ўтказиш борасида «жуда хотиржам» эканлигини айтди.«Ҳаммаси ажойиб бўлади», деб ишонади Инфантино.
Бундан ташқари, ФИФА расмийлари вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини ва Мексика расмийлари билан яқин алоқада эканлигини таъкидладилар.
Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Россиянинг “Рособоронекспорт” давлат компанияси Эронга уч йил давомида — 2027 йилдан 2029 йилгача, 500 та “Верба” зенит-ракета мажмуаси ва 2,5 мингта 9М336 ракеталарини етказиб беради
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Шўрчи деҳқон бозори. Одамлар кўз ўнгида қотиллик юз берди: ёнма-ён жойлашган ошхона эгаларининг жанжали ўлим билан тугади. Икки эркак ёқалашаркан, бирининг жияни кабоб сихини олиб чиқиб, тоғаси билан муштлашаётганнинг орқа курагига санчди ва уни ўлдирди.
Эрон ҳукумати сешанба куни талабалар намойишларини давом эттириши мумкинлигини маълум қилди, лекин миллий байроқ ва бошқа «муқаддас нарсалар»га нисбатан ҳурматсизлик қилиш каби «қизил чизиқ»дан ошмасликлари шарт.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда банк мансабдори келишилган пул маблағи ҳисобидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили бутун дунё бўйлаб камида 129 журналист ва оммавий ахборот воситалари ходими ўлдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Миллий метеорология маркази (National Meteorological Center), шунингдек, унинг бўлинмалари — Қум ва чанг бўрони минтақавий маркази (Sand and Dust Storm Regional Center), Иқлим ўзгариши минтақавий маркази (Regional Center for Climate Change) ва Булутларни уруғлантириш дастури (Cloud Seeding Program) фаолияти билан танишди.
Зомин туманида 2025 йил 23 июнь куни аянли ҳодиса юз беради. Хоразм вилояти, Урганч шаҳридан бир оила дам олиш мақсадида Зомин туманидаги тоғли қишлоққа келади ва маҳаллий аҳоли уйларидан бирида яшаш учун тўхтайди. Афсуски, уларнинг 2 яшар ўғлини машинада босиб кетишади. Боланинг жасади бир неча кундан кейин топилади.
Терговга қадар текширувлар давомида Бухоро вилоятида яшовчи, 2004 йилда туғилган шахс “Instagram” ижтимоий тармоғида бемор болалар номидан жойлаштирилган эҳсон видеоларини юклаб олиб, уларни қайта ишлаб, монтаж қилгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқотда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаб бўлган ёшларнинг ижтимоий ҳаётга тез мослашишини таъминлаш муҳим эканлигини таъкидлади.