Bloomberg агентлигининг терговига кўра, «нефть катта ҳажмда мамлакат портларидан чиқарилмоқда ва океан танкерларига юкланмоқда». Шу тариқа, Эрон, эҳтимол, Исроил экспорт инфратузилмасига зарба берса, нефть савдосидаги зарарни қисман камайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Шу билан бирга, Эрон Чарх оролидаги энг муҳим экспорт терминалида хом нефть захираларини тўлдирмоқда. TankerTrackers компанияси ҳамасоҳаларидан спутник тасвирлари орқали Эрон ва бошқа мамлакатларнинг яширин нефть савдосини кузатиб борадиган ҳаммуассис Самир Мадани Bloomberg билан интервьюда оролдаги хом нефть захиралари кўпайганини тасдиқлади. Бу Эрон ҳали имкони бор экан, дунё бозорига имконияти борича кўпроқ нефть чиқаришга ҳаракат қилаётганидан далолат беради.
Чарх оролидаги захиралар плававчи қопқоқлар билан жиҳозланган бўлиб, уларнинг соялари орқали тўлдирилганлик даражаси баҳоланади, дейилади Bloomberg хабарларида. 11 июнда олинган суратларда катта резервуарларнинг қопқоқлари деворларидан анча пастда эди — яъни улар тўлиқ тўлдирилмаган эди. Бир ҳафтадан сўнг, 18 июнда эса, бу соялар йўқолган. Қопқоқлар юқорига кўтарилган ва резервуарлар тўлиқ тўлдирилган кўринади. Ердаги резервуар соялари бу ҳолат қуёш нури етишмаслиги билан боғлиқ эмаслигини кўрсатади. Суратлар Planet Labs томонидан маҳаллий вақт билан соат 14:40 да олинган ва шароитлар бир хил бўлган.
TankerTrackers маълумотларига кўра, Исроил ҳужумлари бошланганидан кейинги беш кунда, яъни 13 июндан сўнг, Эрон кунлик ўртача 2,33 миллион баррель нефть экспорт қилган — бу ўтган йил давомидаги ўртача кўрсаткичдан 44% кўпроқдир. Мадани шундай дейди: «Бу аниқки, улар нима қилаётганини билмоқдамиз. Улар имконият борича кўпроқ баррельни экспорт қилишга ҳаракат қилмоқда».
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.