Эрон раҳбарининг Британиядаги офиси ёпилди

Эрон раҳбарининг Британиядаги офиси ёпилди

Эрон Ислом Республикаси билан алоқадор Британия Ислом маркази ёпилди.

Бу ҳақда Iran International нашри тарқатган.

Маълумотларга кўра, Лондонда жойлашган Британия Ислом маркази кейинги огоҳлантиришгача барча маданий-маърифий тадбирларни тўхтатганини эълон қилган.

Офиснинг ёпилиши сабаблари ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Эрон олий раҳнамоси Саййид Али Хоманаийнинг идораси сифатида ҳам танилган бу марказ турли диний маросимларга мезбонлик қилган. Охирги пайтларда Британияда яшовчи эронликлар Британия ислом маркази олдида бир неча бор тўпланиб, унинг ёпилишини талаб қилиб, намойишлар ўтказган.

The Times нашрининг хабар беришича, Британия Ислом маркази коронавирус пандемияси туфайли етказилган зарарни қоплаш учун Буюк Британия ҳукуматидан 100 минг фунт стерлингдан ортиқ маблағ олган. Буюк Британияда шиаликни тарғиб қилиш марказларидан бири бўлган Британия Ислом маркази 1998 йилда ташкил этилган. 2018 йилдан буён Марказ раҳбари сифатида Эрон олий раҳбари Хоманаийнинг вакили Ҳошим Мусеви ишлаб келмоқда.



Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!