Эрон раҳбари мультфильмлардаги аёл қаҳрамонлар ҳижобда бўлиши ҳақида қарор чиқарди

Эрон раҳбари мультфильмлардаги аёл қаҳрамонлар ҳижобда бўлиши ҳақида қарор чиқарди

Эрон олий раҳнамоси Оятулло Али Ҳумайний янги фатво чиқариб, мультфильм ва анимацион фильмлардаги аёл қаҳрамонлар ҳижобда бўлиши кераклигини айтди. Бу ҳақда Тасним ахборот агентлиги маълум қилган.

Али Ҳумайнийга телеграм орқали “Анимацион фильмларда персонажларнинг ҳижобда бўлиши зарурми?” деган савол беришган. У бунга қуйидагича жавоб берган:
«Гарчи бундай назарий вазиятда ҳижоб кийиш талаб қилинмаса-да, ҳижоб киймасликнинг оқибатида юз берадиган салбий жиҳатлар туфайли анимацияда ҳам ҳижобда бўлиш талаб этилади.»

Эрон Ислом Республикаси 1979 йилда ташкил қилинган. Шундан кўп вақт ўтмасдан бу мамлакатда аёлларнинг бошларига рўмол ўрашлари ва таналарининг барча қисмларини ёпишлари мажбурий қилиб қўйилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!