"Эрон Қатардаги жаҳон чемпионатига ҳужум қилиши мумкин"

"Эрон Қатардаги жаҳон чемпионатига ҳужум қилиши мумкин"

Исроил разведкаси бошлиғи Аарон Халиванинг маълум қилишича, Эрон Қатардаги жаҳон чемпионатига ҳужум қилиши мумкин.

Халиванинг сўзларига кўра, Эронга босим кучайиб бориши билан, шу жумладан, ички босим, Эроннинг жавоби минтақада ҳам, дунёда ҳам янада тажовузкорроқ бўлиб бормоқда.

“Мен сизга айтай, эронликлар ҳозир жаҳон чемпионатига ҳужум қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. Уларни ушлаб турган ягона нарса — Қатарнинг бунга жавобан муносабати”, — дея огоҳлантирди разведка бошлиғи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!