Эрон Президенти тинчликпарвар

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан Теҳрон "ҳеч қандай давлат билан урушга интилмаётгани ва ядро энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш мамлакат хавфсизлиги ва мудофааси доктринасига кирмаслиги"ни маълум қилди, деб хабар бермоқда Mehr.
U бу ҳақда пайшанба куни кеч кечқурун Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан телефон орқали суҳбатда айтиб, "ислом мамлакатлари умумий манфаатларга таяниб, ўзаро бирлик ва дўстликни мустаҳкамлаш орқали ўзлари ва минтақа учун энг юқори даражадаги тинчлик, хавфсизлик ва тараққиётни таъминлай олишларини" таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, агар мусулмон давлатлари ўзаро бирлик ва дўстликни ўрнатсалар, улар айрим ислом мамлакатларига, жумладан, Фаластин ва "мазлум Ғазо халқи"га нисбатан "зулм ва жиноятларнинг олдини олишлари" мумкин.
Бин Салмон, ўз навбатида, Эрон президентининг мусулмон халқларини ҳамжиҳатликка чақиргани учун миннатдорчилик билдирди.
У Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорликнинг фаоллашуви минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва ривожланиш соҳасида сезиларли ютуқларга олиб келишига ишонч билдирди. Шаҳзода, шунингдек, Эрон, Саудия Арабистони ва бошқа давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик минтақада тинчликни мустаҳкамлаши мумкинлигини таъкидлади. У "Ар-Риёд минтақадаги вазиятни юмшатиш билан боғлиқ ҳар қандай муаммони ҳал этишда кўмаклашишга тайёр эканлигини" тасдиқлади.