Эрон президенти Масуд Пезешкиан ўтган ҳафта сунний озчиликдан бўлган сиёсатчини қишлоқ тараққиёти бўйича вице-президент этиб тайинлади, дея хабар беради расмий ОАВ.
«Президентнинг фармони билан Абдолкарим Ҳусайнзода қимматли тажрибаси туфайли мамлакатнинг қишлоқ ва ноқулай ҳудудларини ривожлантириш бўйича вице-президент лавозимига тайинланди», — дейилади президент сайтида.
Сунний мусулмонлар Эрон аҳолисининг қарийб 10% ни ташкил қилади ва 1979 йилги инқилобдан кейин камдан-кам ҳолларда асосий ҳокимият лавозимларини эгаллаб келади, шундан сўнг шиа исломи расмий давлат дини сифатида тан олинган.
Юқори лавозимга тайинланган 44 ёшли ислоҳотчи, асли курд бўлган Ҳусайнзода 2012 йилдан бери Эрон парламентида шимоли-ғарбий Нағаде ва Ошнавие шаҳарлари вакили бўлиб келган. Сиёсатчи бир неча бор Эрондаги суннийлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиққан.
Амалдаги президент Масуд Пезешкиан ўзининг сайловолди кампаниясида суннийлар ва этник озчиликларга, жумладан курдлар ва озарбайжонларга нисбатан камситишларга қарши чиқди.
Эътиборлиси, ислоҳотчи президент Пезешкианнинг ўзи этник озарбайжон. Дастлабки интервьюсида Пезешкиан Озарбайжоннинг Меҳобод шаҳрида туғилганини ва «фарзандларимнинг уйда форс тилида гаплашишига ҳеч қачон рухсат бермаганини» айтди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.