Эрон президенти Масъуд Пизишкиён мамлакат пойтахтини Теҳрондан жанубга кўчиришдан бошқа чораси қолмаганини билдирди. Сабаб — шаҳарнинг ҳаддан ташқари кенгайиши, етарли сув таъминотининг йўқлиги ва тобора кучайиб бораётган ер чўкиши таҳдиди.
Масъуднинг айтишича, у бу таклифни ўтган йили олий диний раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий билан муҳокама қилган. Таклиф қаттиқ танқидларга учраган бўлса-да, президент ресурслар инқирози шунчалик чуқурлашганини таъкидладики, энди Эрон пойтахтни кўчиришга мажбур.
«Бу ҳудуд Форс кўрфази қирғоқларида жойлашган ва очиқ сув йўлларига тўғридан тўғри чиқиш имконини беради. Савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун улкан салоҳият бор», деди президент Дубайнинг қарши томонида жойлашган Ҳормозгон вилоятига ташрифи чоғида.
Унинг сўзларига кўра, Эронни ҳозир қийнаётган муаммолар ривожланиш йўлини Форс кўрфазига буришни талаб қилмоқда. «Теҳрон, Караж ва Қазвин сув инқирозига юз тутмоқда ва бу муаммони оддий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди», деди у.
Б Авваллари Теҳрон сувининг 70 фоизи тўғонлардан, 30 фоизи эса ер ости манбаларидан олинарди. Лекин паст ёғингарчилик ва буғланишнинг ортиши натижасида тўғонлардан олинадиган сув қисқариб, босим ер ости сувларига тушмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.