Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Аэрокосмик кучлари шу кунларда Эронда ўтказилаётган кенг кўламли ҳарбий машғулотлар доирасида "Ғазо" номли янги учувчисиз аппарат (дрон)ни синаб кўрди.
Янги дроннинг вазифалари қаторига разведка, кузатув ва аниқ зарба бериш киради, у юқори аниқликдаги ақлли ўқ-дорилар ҳамда радиоэлектрон кураш тизимлари билан жиҳозланган.
"Парвоз масофаси 1000 километр ва жанговар юклама қуввати 500 килограммдан кам бўлмаган учувчисиз учиш аппарати якшанба кунги машқлар давомида саккизта душман нишонини муваффақиятли йўқ қилди," - деб ёзилган Эроннинг Меҳр ахборот агентлиги келтириб ўтган КСИР матбуот баёнотида.
Дроннинг вазифаларига разведка, кузатув ва аниқ зарбалар бериш киради. У юқори аниқликдаги ақлли ўқ-дорилар ва радиоэлектрон кураш тизимлари билан жиҳозланган. Учувчисиз аппаратнинг парвоз муддати 35 соатгача, узоқлиги 2000 километрдан ортиқ, юк кўтариш қобилияти эса 500 килограммгача жанговар юкни ташкил этади. "Газа"нинг таъсир доираси тахминан 4 минг километр деб баҳоланади ва у бир парвозда 13 тагача ракетани олиб юриши мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.